Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 32 дан: 19.04.2017

*Пайшанба—жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

Тадбирлар самара бермоқда

Аваз (исми ўзгартирилган) маҳалланинг қўли гул ҳунармандларидан бири. Сандиқсозлик билан машғул, ҳамма ҳавас қилгулик бу йигит Ғиждувон деҳқон бозори ҳудудида нотаниш фуқаро билан ўзаро можаро натижасида жаҳлини жиловлай олмай унга тан жароҳати етказди. Иш судгача борди...

Унинг тақдирига қай¬ғурган маҳалла фаоллари ушбу можарони профилактика кунида муҳокама қи¬лишни зарур деб топдилар. Муҳокамага йиғилган маҳалладошлари ҳузурида қилган ишидан пушаймон йигитнинг изза бўлганини ўзингиз тасаввур этаверинг. Маҳалла-кўйнинг олдида бў¬йин эгиб туриш, уларнинг нигоҳларига бардош бериш ҳар қандай киши учун ор-номус саналади, ахир. Йигитнинг ўз хатосини англаб етгани, кечирим сўрагани инобатга олинди.

Ҳа, Ғиждувон туманидаги Ф.Хўжаев маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган профилактика кунида шу тариқа бир инсон тақдири эзгулик сари юзланди.

Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб ички ишлар органларининг асосий вазифаларидан бири бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш ва унинг олдини олиш долзарб аҳамият касб этаётир. Ғиждувон тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳу¬қуқни муҳофаза қи¬лувчи идоралар, ҳокимлик ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда бу йўналишда кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, маҳаллаларда кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда учрашувлар ўтказилиб, ҳудуддаги жиноятчилик ҳолати ва унинг профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

—Профилактика тадбирлари ўз самарасини беряпти,—дейди ҳудуд профилактика катта инспектори Тўлқин Баротов.—Айниқса, тунда содир этилаётган жиноятлар кескин камайди. Чунки, шубҳали шахслар ва улар томонидан содир этилган жиноятлар деярли шу пайтнинг ўзида навбатчи пос¬бонлар томонидан аниқланмоқда. "Давомат" тадбири доирасида аниқланган дарсга қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналари чақирилиб, фарзандларининг ўқишга келмаётганлиги сабаблари ўрганилди. Боласининг таълим олишига бефарқ бўлган ота-оналардан тушунтириш хатлари олиниб, айримларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.