Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 32 дан: 19.04.2017

"Дилкушо"да теннисчилар халқаро турнири

Бухородаги "Дилкушо" теннис мажмуасида Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига кирувчи анъанавий "Фьючерс" турнири бўлиб ўтмоқда.

Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларига тенг ушбу мусобақада Ўзбекистон, Белорус Республикаси, Буюк Британия, Россия, Украина, Сербия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Эстония мамлакатлари вакиллари иштирок этаяпти.

18 апрелда халқаро турнирнинг расмий очилиш маросими бўлди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев сўзга чиқди. Маросимда таъкидландики,мамлакатимизда спортнинг барча турлари қатори теннис ҳам тобора ривожланиб, унинг моддий-техника базаси мустаҳкамланмоқда. Республикамиз деярли барча ҳудудларида йирик халқаро мусобақалар ўтказилиши ушбу тур равнақида муҳим аҳамиятга эга омил бўлаётир.

Турнир ғолиблиги учун кечадиган беллашувларда 32 нафар теннисчи куч синашмоқда. Уларнинг 8 нафари арафада 27 нафар ракеткачи иштирокида ўтказилган квалифайн баҳсларида саралаб олинди.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини 12 нафар теннисчи ҳимоя қилишга киришди. Улар орасида турли нуфузли халқаро турнирлар иштирокчилари Санжар Файзиев, Темир Исмоилов ва бошқалар бор.

Дарвоқе, мусобақанинг биринчи куни Темир Исмоилов учун омадли бўлди. У россиялик Евгений Тюрнев устидан 6:3 ва 7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга чиқди. Пойтахтлик Саидаъло Саидкаримов ҳам бухоролик Азизбек Луқмоновни енгди. Афсуски, Азизбекнинг укаси Азамат ҳам мағлубиятга учради.Ёш теннисчимиз белорус¬лик таниқли ракеткачи Владислав Манафовга имкониятни бой берди.

Кеча бошқа вакилларимиз ҳам кортга тушди.

Халқаро турнирнинг яккалик ва жуфтлик мусобақалари 22 апрелга қадар давом этади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.