Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 31 дан: 15.04.2017

Юксак маънавият — муваффақиятлар асоси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс¬титутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари билан мо¬лия¬лаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси доирасида "Юксак маънавият — муваффақиятлар асоси" деб номланган давра суҳбати ташкил этилди. Таҳририят ҳу-зуридаги "Маънавий қалқон" клуби аъзолари томонидан Ғиждувон ¬туманидаги Ф.Хўжаев МФЙда ўтказилган мазкур тадбирда Республика маънавият тарғибот маркази вилоят ҳамда туман бўлими мутасаддилари, маҳалла фаоллари, ҳудуд профилактика инспектори ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги даврда инсоннинг тафаккур дунёсини емирувчи "оммавий маданият"нинг янгича шакллари пайдо бўлаётгани, уларга қарши курашишда аввало ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш лозимлигини қайд этишди. Навқирон авлод вакилларини мустақил фикр¬га эга, баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг қадриятларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазила¬тини қарор топтириш бугунги мураккаб ва таҳликали даврда тўғри йўлдан оғишмай, ёруғ келажак сари дадил одимламоқнинг ягона йўли дея эътироф этилди.

—Бугун ахборот миллатлар тақдирини ҳал қилувчи қудратли кучга, жамият ҳаётини белгиловчи муҳим мезонга айланди,—деди тадбирда сўз олган Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбарининг ўринбосари Ш. Каримов.—У ҳар хил мақсадларни ўзида қамраган ва кишилар онгини забт этишга қаратилган хуружнинг энг қулай қуролига ҳам айланди. Бугун бирон бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез суръатда бутун жаҳонга ёйилиши оқибатида айрим ёшлар мафкуравий марказлар босими остига тушиб қолмоқдалар. Ёш авлодни ана шундай маънавий ¬тажовузлардан ҳимоя қи¬лишда халқимизни улуғлайдиган буюк ¬қадриятларни ривожлантириш, айни чоғда ло¬қайд¬лик, худбинлик, манфаатпарастлик сингари эски замонлардан қолиб келаётган иллатларга бутунлай барҳам бериш зарур.

Савол-жавоб, қизғин мунозара тарзида ўтган тадбирнинг иккинчи қисмида уюшмаган ёшлар Ғиждувон туманидаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида вилоят меҳнат бош бош¬қармаси томонидан тақдим этилган маълумотлар билан таништирилди. Шунингдек, ёшлар муаммоларини ўрганишга доир ижтимоий сўровнома ўтказилди.

—Бизга "оммавий маданият" ва унинг салбий таъсири ҳақидаги маъруза манзур бўлди,—дейди иштирокчилардан бири Умида Шарипова.—Бу мавзуда анчагина тушунчага эга бўлдик. Қолаверса, ўзимизни қийнаётган муаммолар билан ҳам ўртоқлашдик. Самимий, очиқ тарзда ўтган учрашув Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг ўзига хос акс-садоси бўл¬ди.

Тадбир якунида қатнашчилар таҳририятнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири, лойиҳа координатори. Ушбу материал Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва ¬фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойи¬ҳаси доирасида тайёрланди.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.