Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 31 дан: 15.04.2017

Халқаро автомагистралда янги замонавий кўприк

Ўзбек миллий автомагистрали тизимининг Қоровулбозор тумани орқали ўтувчи "Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнов" халқаро А 380 йўлида, вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали устида барпо этилган янги замонавий кўприк фойдаланишга топширилди.

Иншоот белгиланганидек, саккиз ой муддатда "Қашқа¬дарё кўприк хўжалик ихтисослаштирилган сақлаш таъмирлаш ва фойдаланиш" бошқармаси жамоаси томонидан қуриб битказилди. Инвестиция дас¬турига кирган бу объект қурилишига 11 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди.

Ишга туширилган иншоот эни аввалгисига нисбатан уч бараварга кенг бўлиб, 27 метр¬ни, узунлиги эса 72 метр¬ни ташкил этади. У барча техник хусусиятлари бўйича миллий автомагистрал тизимига мос бўлди. Республикамиз, шунинг¬дек, жаҳоннинг турли мамлакатлари—Эрон, Туркия, Туркма¬нистон, Россия, Қозо¬ғистон, Тожикистон юк машиналари қатнайдиган тўрт тасмали йўлдаги янги кўприкнинг ўтказиш қобилияти, айни пайтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражаси ҳам ошди. Шунингдек, иншоотнинг икки томонида пиёдалар йўлаклари ҳам қурилгани аҳоли учун қулай бўлди.

—Таъкидлаш керак,—дейди "Бухороавтойўл" ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директорининг ўринбосари Шерзод Эгамов,—халқ¬аро аҳамиятга эга А 380 ¬автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилади. Жумладан, Инвестиция дастури доирасида янги кўприкнинг икки томонидаги автотрассанинг жами 5 километрлик қисми қайта қурилади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.