Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 31 дан: 15.04.2017

"Дамхўжа" сувидан шофирконликлар ҳам баҳраманд

Шофиркон туманидаги Қуйи Чуқурак ва Юқори Чуқурак қишлоқлари аҳолиси сифатли ичимлик сувидан баҳраманд бўлди. Бу ҳол республика "Маҳалла" жамоат хайрия фонди жамғармаси маблағлари эвазига "Жўйнав" сув иншоотидан жами 2620 метр узунликдаги қувур тортилиши билан боғлиқ.

Таъкидлаш керак, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида мазкур йўналишда яна бир муҳим лойиҳа амалга оширилмоқда. Гап "Дамхўжа — Шофиркон" сув қувури реконструкцияси ҳақида бормоқда.

Ўтган йили умумий узунлиги 12 километр бўлган мазкур объектнинг 1,3 километрлик қисми қурилган эди. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дас¬турига мувофиқ бу ишлар давом эттирилади. Ана шу мақсадда давлат томонидан жами 3,2 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

—Вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи" инжиниринг компанияси томонидан ўтказиладиган тендерда бош пудратчи ташкилот аниқлангандан сўнг бу ташкилот ишга киришади,—дейди вилоят "Сувоқова" давлат унитар корхонаси Шофиркон туман филиали бошлиғи Фарҳод Халилов.—Мазкур лойиҳа амалга оширилгач,туман марказидаги бешта МФЙ, шунингдек, "Дўрман" ва Султон Жўра ҚФЙларининг ўндан зиёд қишлоқлари аҳолиси "Дам¬хўжа" сувидан баҳраманд бўлади.

Туман аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиш даражасини яхшилаш доирасида жорий йилнинг ўтган даврида "Сувоқова"давлат унитар корхонаси ҳудудий филиали ва аҳоли маблағлари ҳисобига жами узунлиги 2 километр бўлган қувурлар созланиб, Талисафед ва Фурғун қишлоқларига об-ҳаёт етказиб берилмоқда. Шунингдек, "Мингчинор", "Жўйнав" сув ишлаб чиқариш ва уни узатиш иншоотлари созланди. Жўйрабод қишлоғидаги ана шундай объект ҳам таъмирланади.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.