Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 30 дан: 12.04.2017

Чуқур таҳлил ва танқидий ёндашув

Жорий йил апрель ойи биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари Пешкў туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш дара¬жасини янада яхшилаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эр¬кинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўргандилар.

Ўрганиш якунлари халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Таъкидландики, жойларда аҳоли билан бевосита мулоқот асосида ўтказилган ўрганишларда тумандаги тадбиркорлик субъектлари, фермер хў¬жаликлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қи¬лиш идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бош¬қариш органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз томонидан халқимизнинг ҳаёт сифат даражасини изчил юксалтириш, уларни безовта қилаётган муаммоларга ечим топиш, пировардида мамлакатни тараққий эттириш мақсадида қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлашга алоҳида аҳамият берилаётир.

Сессияда қайд этилишича, депутатлар ва сенаторлар томонидан 630 дан ортиқ хонадонлар вакиллари билан суҳбатлар ўтказилиши давомида 180 га яқин масала кўтарилди. Парламент аъзоларининг жойлардаги мулоқоти жараёнида ҳақиқий ҳолат ўрганилибгина қолмай, балки уларни жойида ҳал этиш чоралари ҳам кўрилган. Зеро, бугунги ислоҳотлар жараёнида нафақат камчиликни аниқлаш, айни пайтда улар сабабларини таҳлил этиш ва ечимини топишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

—Ўрганиш давомида,—де¬ди Қонунчилик палатаси депутати Ўткир Холов,— халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим йўналиш ҳи¬собланган тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва унга аҳолини кенг жалб этиш мақсадида 74 нафар -фуқарога чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш ҳамда ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш бўйича тижорат банкларининг жами 424 миллион сўм миқдоридаги им¬тиёзли кредитлари ажратилишига кўмаклашилди. Шунингдек, туман Банд¬ликка кўмаклашиш маркази билан олиб борилган чора- тадбирлар натижасида 30 нафар фуқаронинг ишга жойлашиши таъминланди.

Туманда иқтисодиёт соҳаси ривожи суст. Буни бугунги кунда ҳудуд ўз харажатларининг 30 фоизини вилоят маҳаллий бюджетидан ажратиладиган субвенция ҳисобига қоплаётгани, боқимондалик кайфиятидан қутила олинмаётгани ҳам тасдиқлаб турибди. Ишлаб чиқариш, хизмат кўр¬сатиш соҳасига оид лойиҳалар тўлиқ амалга оширилмаслиги, солиқ базасини кенгайтиришнинг тизимли ва таъсирчан чоралари кўрилмаётгани муаммонинг асосий сабабларидан ҳисобланади.

Умуман олганда, туман даражасида ҳал қилиниши ло¬зим бўлган қўшимча иш ўринлари яратиш, кредитлар ¬ажратиш, дори-дармон воситалари нарх-навоси устидан самарали назорат ўрнатиш каби 80 дан ортиқ масалалар юзасидан тегишли маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга аниқ таклифу тавсиялар берилди.

Сессияда соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги ислоҳотлар самараси ва муаммолар муҳокама мавзусига айланди. Ўрганиш давомида жойларда мазкур соҳада қатор камчиликлар аниқланди. Туман марказий шифохонаси ва кўптармоқли марказий поликлиникасида тор мутахассисликларга талаб сақ¬ланиб қолинмоқда. Жойларда мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказишда юзакичиликка йўл қўйилаётир. Таъкидландики, ҳудуддаги айрим умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базаси талаб даражасида эмас. Хорижий тил фани ўқитувчилари етишмайди.

Сессияда туманда коммунал тўловлар бўйича қарздорлик масаласини ҳал этиш механизмидан самарали фойдаланилмаётгани, ободончиликка етарли эътибор берилмаётгани, ноқонуний ахлатхоналар пайдо бўлишига йўл қўйилаётгани, янги марказий чиқиндихона муаммоси кўндаланг тургани қаттиқ танқид қилинди.

Тадбирда тегишли идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилиб, уларнинг туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш борасида амалга ошираётган ишлари таҳлил этилди. Муаммолар ҳақида гап борар экан, улар ечимини ¬топишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатларида фидойилик ва -ташаббускорлик етишмаслиги жиддий танқид остига олинди. Айни пайтда сессиялар, доимий комиссиялар, партия ¬депутатлик гуруҳларининг фаолият самарадорлигини такомиллаштириш, депутатлик назоратини кучайтириш юзасидан тав¬сиялар берилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Б.Алиханов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев қатнашди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.