Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 30 дан: 12.04.2017

Соҳибқирон меросига эҳтиром

Суратда: тадбирдан лав¬ҳа.

Амир Темур — йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси. Ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларга, халқимизнинг бунёдкорлик, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, бугунги сао¬датли кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка ишонч билан яшашдек фазилатларга маънавий куч бағишлаётган шавкатли сиймолардан биридир. Қудратли салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида бой амалий ва назарий мерос қолдирган, илму фан, бун¬ёдкорлик, маданият, маънавият ривожига кенг йўл очган буюк аждодимизнинг ҳаёт йўли бугунги авлодлар учун ибрат мактабидир.

Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ахборот ресурс мар¬казида буюк бобокало¬нимизнинг 681 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда ҳам ана шулар ҳа¬қида сўз борди. "Амир Темур меросига юксак эҳтиром" мавзусида ўтказилган мазкур давра суҳбатида АРМ ходимлари ва таълим муассасасининг тарих фани ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга тарихий воқеликлардан сўз¬лаб берилди. Амир Темурнинг бунёдкорликлари, мамлакатимиз ва жаҳон тарихида тутган ўрни, унинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасида мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Тадбир доирасида Соҳиб¬қирон ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар, ўқувчилар томонидан тайёрланган буклет ва слайдлар кўргазмаси ташкил этилди.

Мунаввар РУСТАМОВА, Моҳира ЖЎРАЕВА, Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи АРМи ходимлари.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.