Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 30 дан: 12.04.2017

*Китоблар оламида

"Кўҳна ва боқий Бухоро"

Яқинда пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги наш¬риёт-матбаа ижодий уйи ўзбек, рус ва инглиз тилларида "Кўҳна ва боқий Бухоро" китоб-альбомини босмадан чиқарди. Уни Бухоро давлат университетининг катта ўқи¬тувчиси Азалшоҳ Ҳамроев ва муҳандислик-технология инс¬титути олимаси Мавлудахон Раҳмоновалар нашрга тайёрлашган.

Китоб-альбом "Муқаддима" ва 11 бобдан иборат бў¬либ, унинг муқаддимаси ва дастлабки тўрт бобида Бухорои шарифнинг уч минг йиллик тарихи манбалар асосида ёритилган. Китобнинг кириш қисмида муаллифлар шаҳарга Алп Эртўнга — Афросиёб асос солганлиги тўғрисидаги тарихий манбаларга тўхталадилар.

Китоб-альбом муаллифлари мустақиллик туфайли Бухоро гуллаб-яшнаганини уқтирар эканлар, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг Бухоро ва бухороликларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромини қатор бобларда кўрсатадилар. Юртбошимиз: "Бухоро ўлкамизнинг йиллар давомида жаҳон тафаккури, маънавий, маданий ва диний қадриятлари тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келаётган, шарифлик номига сазовор бўлган муқаддас жойларидан биридир", деб таъкидлаган эди.

Муаллифлар Бухоро ва унинг атрофидаги олиб борилган археологик изланишларни аниқ манбалар асосида таҳлил қилиб, машҳур археологлар—В.Шишкин, С.Юреньев, Я. Ғуломовларнинг фикрларига таяниб қу¬йидаги хулосага келадилар: "Бухоро ва унинг ҳукмдорлари ҳақида нисбатан аниқ маълумотлар илк ўрта асрга оид хитой манбаларида берилгани кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар орқали аниқланди. Уларда шаҳарнинг Ань, Анси, Анго, Нюми, Бухо, Бухэ, Бухаэр, Бухала, Фухо, Пухала каби ўндан ортиқ номлари келтирилган. Бундан таш¬қари, ¬шаҳарнинг "Мадинат ус-суфрия" ("Мис шаҳри"), "Мадинат ут-тужжор" ("Савдогарлар шаҳри") ва "Фохира" ("Фахрли шаҳар") сингари номлари ҳам бўлганки, булар араблар томони¬дан берилган. Шаҳарнинг қалъа деворлари мустаҳкам бўлгани учун у "Мадинат ус-суфрия" номини олган. Айниқса, "Мадинат ут-тужжор" номи машҳур бўлган".

Муаллифлар Сомонийлар даврини ёритар эканлар, бу даврдаги бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда, илм-маърифатга берилган эътиборни уқтириб, А. Рудакий, М. Наршахий, Имом ¬Бухорий, Ибн Синолар шу давр алломалари бўлгани ва шу даврда Бухорода Фаржак мадрасаси Калобод гуза¬рида фаолият кўрсатганлигини мароқ билан эслатадилар.

Китоб-альбомда ўрта аср¬лар ҳақида сўз юритилар экан, мўғул босқинчиларининг босқини туфайли Бухоронинг хароб бўлганлиги, ёвга қарши халқ Маҳмуд Торобий бошчилигида курашгани ва ниҳоят Бухорога Амир Темур ва Темурийларнинг қадами текканлиги, унинг аҳолиси Тегина бегимнинг заминини обод қилишга киришганлиги ёритилиб, Мирзо Улуғбекнинг Бухоро ва Ғиждувонда қурдирган мадрасалари ва улардаги маънавий-маърифий ишлар батафсил баён этилган.

Китобда муаллифлар: "Амир Темур ва Темурийлар даврида Бухоро ўз аҳамияти ва мавқеига кўра, Мовароуннаҳрнинг иккинчи иқтисодий ва маданий маркази вазифасини бажарган", деб хулоса қиладилар.

Муаллифлар Темурийлардан сўнг Шайбонийлар даврини ёритиб, тасвирлар эканлар, Убайдуллахон (1533-1539), Абдулазизхон (1540-1550), Абдуллахон (1556-1598) даврида Бухоро гуллаб яшнагани ва бу давр тарихда "Бухоронинг олтин даври" деб ном олганлигини таъкидлайдилар. Китоб-альбомда бу даврнинг гўзал обидалари турли ракурсларда олинган рангли фотосуратларда тасвирланган.

Бухоронинг ХIX-ХХ асрлардаги тарихи баён қилинар экан, рус босқини ва шўролар истибдоди остида бухороликларнинг чеккан азобларию қора кунлари, Манғит амирлари, Бухоро истиқлолчиларининг қисматларидан лавҳалар келтирилган.

Китоб-альбомнинг "Бухоро меъморчилик санъати" бобида бугунгача сақланиб қолган ва замонлар силсиласида йўқолган обидалар ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Бугунги Бухоронинг гуллаб-яшнаши турли мисоллар ва фактлар асосида китом-альбомда акс эттирилган. Бухоро шаҳри 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бў¬йича бериладиган "Шаҳарларнинг тинчлик учун қўшган ҳиссаси" мукофотига сазовор бўлди.

Китоб-альбомда бугунги Бухорода илм-маърифат ва кадрлар ўчоғи бўлган 541 та ўрта умумтаълим мактаби, 80 та касб-ҳунар коллежи, 8 та академик лицей ва 4 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг ҳаётига доир фото лавҳалар келтирилган. Шунингдек, китоб-альбомда Бухоронинг ҳунармандлари, саноати, кичик бизнесга берилаётган эътибор, фермер хўжаликларининг фаолияти, замонавий шаҳарсозлик ютуқлари, ижтимоий ҳаётнинг кўп қиррали манзаралари фото¬лав¬ҳаларда тасвирлаб берилган.

Китоб-альбом чиройли чиқишида фотографлар Т.Қурбонбоев, В. Гончаренко, Х. Пайдоев, Х.Шорахмедов, Р. Галиев, Т.Истатов, Ш. Болтаев, З. Шарипов ва Ў. Шарипов, рассом ва ¬ди¬зайнерлар Ж. Адилов, Ш.Мирфаязов ва В. Лебедевларнинг муносиб хизматлари бор.

Президентимиз Ш.Мирзиёев¬нинг яқинда қабул қилган "Ки¬тоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тар¬ғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фар¬мойиши шундай китоб¬ларни кўплаб чоп этиш имкониятларини кенгайтирди. Зеро, бундай китоблар юртимиз тарихи, халқимиз маданий мероси ҳамда замондошларимиз бунёдкорлик¬ларини ўрганишга хизмат қи¬лади.

Сулаймон ИНОЯТОВ, БухДУ профессори, тарих фанлари доктори.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.