Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 29 дан: 08.04.2017

*Пайшанба—жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

Алдов боши берк кўчага элтади

Алдамчилик, товламачилик, макру ҳийла билан шуғулланувчи кимсаларга қарата халқимизда шундай мақол бор: "Фирибгар ёндиради".

Бу нақл айнан Фарҳод Сулейманов сингари фирибгар одамларга қарата айтилгандек. Когон шаҳрида яшовчи Фарҳод гарчи 35 ёшни қоралаб қўйган бўлсада, енгилнинг остидан, оғирнинг устидан ўтиб яшашга одатланганди. Тафаккуридаги маънавий ¬саёзлик уни ҳаётнинг енгил-елпи кўчаларига етаклади. Турмуш ўртоғининг оила тебратишга умуман иштиёқи йўқлигини кўрган аёли аразлаганича ота уйига кетиб қолди. Фарҳод эса бунга парво ҳам қилмади. У оталик масъулиятини ҳис этмасди-да. Шу боис фарзандлари учун алимент тўлашни ҳам пайсалга солар, улардан хабар олишни-ку хаёлига келтирмасди. Илгари ҳам судланиб, тегишли хулоса чиқармаган бу кимсанинг яна суд "қора курси"сига ўтиришига тўғри келди.

У узоқроқ таниши бўлган кекса аёлнинг ишончига кириб, 2 ойда қайтариш шарти билан 2 миллион 500 минг сўм қарз олади. Бироқ сўзининг устидан чиқмай, шу кетганича қорасини кўрсатмайди. Шунингдек, Ф.Сулейманов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яна бир аёлнинг ишончига кириб, унинг пластик карточкасидаги маблағни нақд қилиб бериш шарти билан олади. Қайтаришни эса парвойига ҳам келтирмайди. Бошқа бир танишидан эса 350 АҚШ доллари миқдорида қарз олади. Фарҳод минг бир нағма усул билан қўлга киритган бу пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади.

Аммо бировнинг ҳақи ўзгага буюрармиди? Ф.Сулеймановга ҳам бегоналарнинг ҳақи юқмади. Фирибгарнинг "эртага"сидан чарчаб, қарзини сўрайвериб тинкаси қуриган жабрдийдалар ёрдам сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилгач, Фарҳоднинг қилмишлари очилди. Суд Фарҳоднинг ўз айбига иқрор бўл¬гани, қил¬мишидан пушаймондалиги, оилавий шароити, етказилган зарарни тўлиқ тўлаганлигини инобатга олиб, Ф.Сулеймановга Жиноят кодексининг тегишли бандига асосан унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Ҳа, таассуфки, сўнгги пайт¬ларда баъзи бировлар учун одатга айланган ёлғончиликдек ярамас қусур баъзи бировларнинг "касб"ига ай¬ланиб, кун кечириш манбаи бўлиб қолаётгани кишини ташвишга солади. Кўп ҳолларда халқимизнинг ишонувчанлиги ғараз ниятли жиноятчиларга қўл келмоқда. Қанчалик таъкидламайлик, фуқаролар осонгина уларнинг ёлғон қармоғига илиниб, йиллаб йиққанларини қўш қўллаб топшириб, кейин эса фирибгар қўлидан ололмай азият чекмоқдалар. Афсуски, жабрланганларнинг қисматдошлари кўплаб учрамоқда. Тўғри, жиноятчига жазо муқаррар. Уларнинг қилмишлари эртами-кечми барибир ошкор бўлади. Жабрдийдаларнинг эса азият чеккани қолади. Эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик барчамиз учун одатга айланса, қарз олди-бердиси тегишли қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилса, фирибгарлик жинояти олди олинган бўларди, албатта.

Жамшид ТАНГРИЕВ, Когон шаҳар ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи. Эркин ҚОСИМОВ, шу бўлинма терговчиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.