Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 28 дан: 05.04.2017

Бозор: сифат ва савдо маданияти

Юртимиздаги тўкинликка бозорларга қараб баҳо беришади. Таъкидлаш керак, улар турли деҳқончилик, чорвачилик маҳсулотларига ҳамиша сероб. Бундан албатта харидорлар мамнун.

Бозорларимизни юрт кўрки, дейишлари бежиз эмас. Бу нафақат ноз-неъматлар мўллигини, балки айни пайт¬да савдо-харид маскани ободлиги, саранжом-саришталиги ва маданиятини ҳам ифода этади. Шунинг учун марказимиз бу масалага доимий эътибор қаратиб келаяпти.

Вилоятлардаги барча деҳқон бозорларида уйда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилиши ҳамда улардан заҳарланишлар олдини олиш мақсадида сотувчи ва харидор олдига қўйиладиган талаблар ёзилган банерлар ўрнатилди. Тавсиямизга кўра, ушбу масканлардаги санитария тармоқлари жорий таъмирланди, қўл ювгич жўмраклар янгиланди. Бухоро шаҳридаги Марказий бозор, "Карвон", "Дилкушо", Когон шаҳридаги "Соҳибкор", Ромитан ва Вобкент деҳқон бозорларидаги ахлат йиғиш майдончалари тартибга келтирилди.

Санитария қоидаларига риоя қилиниши назоратини юритиш мақсадида туман ва шаҳарлардаги марказларимизнинг 80 нафарга яқин тажрибали мутахассислари бозорларга биркитилган. Улар савдо тартиб- таомиллари ва маданиятига зид келадиган ҳолатларни бартараф этиш чораларини амалга ошираётир.

Ўрганишлар давомида уй шароитида тайёрланган, сифати кафолатсиз, шунингдек, яроқлилик муддати ўтган 806, 4 килограмм маҳсулот истеъмолдан четлатилди. Амалдаги санитария қоида ва меъёрларига зид равишда махсус ки¬йимсиз ва тиббий кўрикдан ўтмаган ҳолда савдо қилган 3 нафар фуқарога маъмурий чора қўлланилиб, жами 449 минг 325 сўм миқдорида жарима солинди. Бундан ташқари 22 нафар фуқарога нисбатан жарима баённомалари расмийлаштирилиб, тегишли идораларга тақдим этилди.

Бозорлар ҳудудида савдо фаолияти билан шуғулланадиган ҳар бир шахс тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Бу нафақат унинг ўзи, қолаверса, харидорлар саломатлиги учун ҳам муҳимдир. Шундан келиб чиқиб, 253 нафар сотувчининг тиббий кўрик муддати тугаганлиги ёки умуман ўтмагани сабаб тиббий хулоса олиниши таъминланди.

Биз бундан буён ҳам савдо мада¬нияти ва тартибларига риоя қилиниши устидан қатъий назорат тадбирларини давом эттирамиз.

Лайло ҚУЛИЕВА, вилоят давлат санитария-эпи¬демиология назорат маркази- нинг бўлим бошлиғи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.