Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 27 дан: 01.04.2017

Хизмат автомашиналари топширилди

Тараққиётнинг жадал ва барқарор юксалиш йўлини танлаган мамлакатимизда иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ривожланишга эришиш, аҳоли фаровонлиги, жамият ҳаётида ислоҳотлар ижросини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрни ва роли алоҳида аҳамият касб этади.

Албатта фаолият сифати самарадорлиги нафақат масъулият кўлами, балки яратилган шароитга ҳам боғлиқ.

Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари томонидан бош¬қарув идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Яқинда вилоятимиздаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарларига хизмат автомашиналари топширилишига бағишланган маросимда вилоят ҳокими Ў.Барноев ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, Президентимизнинг ушбу эътибор ва ғамхўрлиги мазкур раҳбарларнинг янада масъулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари учун ажратилган янги русумдаги "Нексия" автомашиналари топширилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.