Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 26 дан: 25.03.2017

*Таклиф

Муаммога ечим... телефон орқали!

Одамларни қийнаётган турли муаммоларга баҳолиқудрат ечим топиш, эл ичига кириб бориш, ҳамиша эл дарди билан яшаш барча бўғиндаги раҳбар кадрлар фаолиятининг мезони саналади. Президентимиз томонидан жорий йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилиниши замирида ҳам айни шу ҳақиқат ётибди. Зеро, юртимизнинг янада равнақ топиши, турмуш даражамизнинг бундан-да ошиши аввало ҳар биримизнинг ўз вазифамизга сидқидилдан ёндашишимизга боғлиқ.

Кишиларнинг оғирини енгиллаштириш, ижтимоий ҳаётнинг турли жаб¬ҳаларига оид масалаларни имкон қадар ижобий ҳал этиш эса томонларнинг ўзаро мулоқотини тақозо қилади. Ўз навбатида мазкур жараён ҳар хил ноқулайликлар, ортиқча югур-югурлардан холи бўлмоғи лозим. Айни шу жиҳатни ҳисобга олиб, томонлар ўртасида воситачилик қилувчи, уларнинг бевосита мулоқотини таъминловчи муайян бир муассаса, аниқроғи, "Мулоқот маркази"ни очиш таклифини илгари сурмоқчимиз. Фикримизча, бундай марказлар барча ҳудудларда фаолият кўрсатиш асносида, дейлик иш берувчи ҳамда ходим ёки иш изловчининг телефон ва шунга ўхшаш қулай воситалар орқали боғланишига ёрдам берган бўларди.

Фараз қилинг, сиз фермерсиз. Далангиздаги шудгор ишлари учун мутахассисга эҳтиёж сездингиз. Шунда айнан "Мулоқот маркази" ўзининг ахборот базасига номи, манзили киритилган тегишли мутахассисга боғланиб, у билан алоқа қилишингизни таъминлайди. Ёки тасаввур қилинг, уйингизда бирон буюмми, техник воситами ишлатилмай бўш ётибди. Сиз бу маълумотни марказнинг рўйхатига киритсангиз, ўша жиҳозга талабгор бўлган бош¬қа бир кишининг топилиши осонлашади. Шу йўсин бундан ҳар икки томон ҳам манфаат кўради.

Фақат бунинг учун марказ ходимлари раҳбар кадрлар, иш берувчилар, фермерлар ва бошқаларнинг манзили, телефон рақамидан тўлиқ хабардор бўлиши, мулоқот қилувчиларнинг талаб ҳамда таклифларини доимий тарзда қайд этиши, шунингдек, мансабдор шахслар мазкур муассаса билан ҳамкорликда иш олиб боришлари лозим.

Дарвоқе, хизмат кўрсатувчи турли ташкилотлар, тадбиркорлар ва бошқаларнинг ўзи унга аъзо бўлишдан манфаат кўрадилар. Чунки бундай марказ талабгорлар учун реклама вазифасини ҳам ўтайди. Шу боис муассасани улар ҳисобидан бемалол молиялаштириш мумкин.

Фикримизча, агар жойларда шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилса, уларнинг хизматидан фойдаланган турли касб эгаларининг, якка тартибда ишлайдиган кишиларнинг, тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжи тез фурсатда, ортиқча дахмазаларсиз қондирилади.

Аҳмад БАҲРОНОВ, меҳнат фахрийси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.