Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 26 дан: 25.03.2017

*Пайшанба —жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

Ҳамкорлик самара бермоқда

Суратда: профилактика инспектори Равнақ Тешаев (ўнгда), "Мустақиллик" ҚФЙ фаоллари М.Орзиева ва Ш.Ёғ¬диевалар билан тадбир жараёнида. С. ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Ички ишлар идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш долзарб вазифа саналади. Бу вазифага инсон манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда муносабатда бўлиш, эскича фикр¬лашдан воз кечиб, элга ҳалол хизмат тамойилига асосланиш бугуннинг талаби.

—Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан Жондор туманида ҳам кенг миқёсли тадбирлар амалга оширилмоқда,—дейди туман ИИБ ХООБ катта инспектори, капитан А.Хайитов.—Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирида тегишли масъуллардан иборат жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб, нотинч оилалар, алоҳида назоратда, шунингдек, ички ишлар бўлимида ҳисобда турувчи шахслар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ИИБ ходимлари томонидан "Тозалаш-антитеррор" ва "Давомат" тадбирларини самарали ўтказиш, дарсларни қолдираётган ўқувчиларни машғулотларга қайтариш, ҳудудда хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг паспорт тизими қоидаларига риоя этишларига эришиш, жамиятда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталик ва тотувликни қарор топтириш диққат марказимизда бўлди. Ўрганишлар мобайнида 5 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди, 23 нафар шахс паспорт виза тартиби қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шубҳали кўринган 31 нафар фуқаро шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар таянч пунктига келтирилди.

Тадбир жараёнида асосий эътибор жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларига қаратилмоқда. Шу асосда келгусида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқ¬бузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган зарур вазифаларни белгилаб оляпмиз. Профилактик тадбирларда йўл қўйилган камчиликлар оқи¬батида келиб чиққан жиноятлар тафсилотлари аҳолига етказилиб, бу борада жамоатчиликнинг ҳамкорлиги муҳим ўрин тутиши тушунтириб борилмоқда. Жумладан, февраль ойининг охирларида "Мустақиллик" ҚФЙ, Чоргули қишлоғида яшовчи, 1991 йилда туғилган Р. Нуров ўз уйида бир неча фуқаролар билан пул тикиб, лото ўйинини ташкил этгани аниқланди. Ушбу ҳолат тегишлича расмийлаштирилиб, маъмурий тартибда чора кўриш учун Ўзбе¬кистон Республикаси МЖтКнинг 191-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Жондор туман судига юборилди.

Тумандаги "Охших" ҚФЙда яшовчи олотлик З.исмли аёл моддий манфаатдорлик эвазига ахлоқий бузуқликни одат қилгани аниқланиб, ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди ва маъмурий тартибда чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддасига асосан Жиноят ишлари бў¬йича туман судига юборилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.