Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 26 дан: 25.03.2017

*Йўл, транспорт, пиёда

Оилангиз бағрига соғ-омон қайтинг

Кейинги пайтда йўлларда автомашина ва бошқа техника воситалари сонининг кескин ортгани барчага маълум. Буни аҳоли сонининг ўсиб бораётгани туфайли автомобилга бўлган талабнинг ҳам ошгани билан изоҳлаш мумкин. Шу боисдан кўча ҳаракати хавфсизлиги тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳаракатланиш хавфсизлиги хусусида гап кетганда, оддий тартиб-қоидаларни мен¬симаслик, баъзан йўловчи ташиётган ҳайдовчининг ¬ҳаддан ташқари ўзига ишониши, пиёдаларнинг эҳтиётсизлиги оғир йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётганидан ҳам кўз юмиб бўл¬майди.

Якунланган йилнинг 22 декабрь куни Бухоро шаҳар, Шайхулолам кўчасида истиқомат қилувчи Иззатулло Муҳидов "Амир транс сервис" МЧЖдан ўзига бириктирилган "Исузу" русумли, давлат рақами 80/874 YАА бўл¬ган автобусни куппа-кундузи, иш пайтида спиртли ичимлик ичган—маст ҳолда бош¬қариб ке¬таётганида тўхтатилди. Йў¬ловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳай¬довчининг шу биргина қоидабузарлиги қандай оқи¬батларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур этишнинг ўзи кишини даҳшатга солади. Ҳолбуки, ўша куни унинг ишга чиқишига рухсат берган мутасадди ҳамда соғ¬лигини тиббий кўрикдан ўтказган масъуллар жавобгарликни ўз бўйниларига олишлари керак.

Оғир йўл-транспорт ҳодисаларидан бири айни Янги йил байрами кунларида шаҳарнинг марказий дорихонаси яқинидаги тирбанд чорраҳада қайд қилинди. "Чорбоғ транс сервис" МЧЖга тегишли 80/808 ТТС давлат рақамли "Матиз" автомашинаси ҳайдовчиси Фарҳод Эргашев айни шу чорраҳадан "ДОЗ-5" корхонаси томон ҳаракатланаётиб, йўлни белгиланган жойдан кесиб ўта¬ётган пиёдани кўрмай қолганди. Натижада оғир тан жароҳати олган Малика Ҳо¬тамова касалхонага ётқизилди.

Албатта, қонунбузар ҳайдовчиларнинг ҳар бири жавобгарликка тортилди. Аммо энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари бевосита йўловчи ташиш билан шуғулланаётган киракашлар томонидан содир этилаётган экан, ўтган йил давомида ҳамкор хизматлар ходимлари билан бу борада ўтказилган ўттизга яқин рейдлар натижасида 130 дан ортиқ ҳолатда аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатишга оид зарур ҳужжатлари, махсус лицензия ёки йўл варақалари, тўлов қоғозлари бўлмаган "учар"ларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Умуман, ўтган йил давомида 2387 нафар қоидабузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар тўлдирилган ва тегишли судларга ўтказилган. Булар ичида тезликни оширган, қувиб ўтиш, одам ташиш қоидаларини бузган, хавфсизлик камарини тақмаган, ҳаракат пайтида уяли алоқа воситасидан фойдаланганлар етарлича. Биргина спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда улов ¬бош¬¬қариб юрганида ушланган 760 нафар ҳайдовчига нисбатан тўпланган ҳужжатлар судларга оширилгач, уларнинг аксарияти маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳу¬қуқидан маҳрум этилиб, жаримага тортилдилар.

Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминловчи асосий омиллардан бири йўлларнинг равон ва созлигидир. Шу мақсадда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталсак, сўнгги бир йил ичида вилоят марказидаги кўчаларда яроқсиз ҳолга келган 400 дан ортиқ йўл белгиси янгиланди. Йўл¬созлик корхоналари ёрдами билан қа-рийб 6 километр масофада пиёдалар йў¬лакчалари қу¬ри¬либ, 3 километрдан ортиқ йўлнинг қатнов қисми қайта таъмирланди. Тирбандликнинг олдини олиш мақсадида 9 та чорраҳага за¬монавий светофорлар ўрнатилиб, ишга туширилди. Таъкидлаш керакки, бу борадаги ишлар ҳали давом эт¬тирилмоқда.

Кези келганда, яна бир гап. Йўлларда пиёда ёки ҳайдовчи бўлсин, хавфсиз ҳа¬ракатланиш маданиятини шакл¬лан¬тиришда баъзи муҳим омилларга эътибор қаратиш талаб этилади. Масалан, транспорт воситаси тегишлилиги, русуми ёки туридан қатъи назар, биринчи нав¬батда техник жиҳатдан соз бўлмоғи шарт. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғ¬риси¬даги Низомни тасдиқлаш тўғ¬рисида"ги қарорига мувофиқ ўтган йили ҳудудда турли мулк шаклидаги 29 мингга яқин транспорт воситаси мажбурий техник кўрикдан ўтказилган. Носоз деб топилган техник воситаларга нисбатан турли чекловлар жорий қилинган. Жорий йилда ҳам амалдаги қонунчиликка биноан юридик ва жис¬моний ¬шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари 1 март—30 июнь ҳамда 1 сентябрь—31 октябрь оралиғида, икки маротаба даврийликда мажбурий техник кў¬рикка жалб қилинади. Бу жараёнда йў¬ловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган автобус ва микроав¬тобуслардан фойдаланиш самарадорлигига алоҳида эъти¬бор қаратилади.

Хулоса шуки, эрталаб ях¬ши ният билан остона ҳатлаб, манзили сари ошиққан одам борки, оиласи, яқинлари бағрига соғ-омон қайтсин. Бу эса йўлда ҳаракатланаётган ҳар бир фуқаронинг ҳушёрлиги ва эҳтиёткорлигига боғлиқ.

Жумамурод ҚИЛИЧЕВ, Бухоро шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.