Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 25 дан: 21.03.2017

Спортчи қизларга Президент совғалари

Мамлакатимизда кўп йиллик анъанага мувофиқ март ойида спорт билан мунтазам шуғулланаётган қизларга Президент совғалари топширилмоқда. Нав¬рўз арафасида вилоятимиз туман ва шаҳарларида ўт¬казилган ана шундай тадбирлар ҳам байрамга айланди.

Вилоят марказидаги "Ҳу¬мо" мажмуасида ташкил этилган маросимда сўзга чиққан ¬вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда Биринчи Президентимиз раҳнамолигида ёшлар, жумладан, қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қи¬лиш, уларни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган спорт равнақига қаратилган сиёсат изчил давом эттирилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда вилоят шаҳар ва қишлоқларида спортга ҳавасманд қизлар сони тобора ошиб бораётир. Уларнинг кўпчилиги тегишли турлар билан мунтазам шуғулланмоқда. "Ҳумо" спорт мажмуасида ана шундай қизларнинг 450 нафарига Президент сов¬ғалари—спорт либослари топширилди. Спортчи қизлар орасида халқаро мусобақалар ғолиблари ҳам бор.

—Президент совғаси ёшларга яна бир эътибор намунаси бўлди. Умуман, бизларнинг спорт билан шуғулланишимиз учун катта имкониятлар яратилган,—дейди бадиий гимнастикачи Жасмина Ахтамова.—Тажрибали мураббийлар раҳбарлигида маҳоратимизни ошириб, яхши натижаларга эришаяпмиз. Мен 2016 йил Қозоғистонда кўплаб мамлакатлар спортчилари иштирокида бўлиб ўтган халқаро турнирда ғолиб чиқдим. Жорий йилда ҳам янги муваффақиятларга эришишга ҳаракат қиламан.

Тантанали маросимда янграган куй ва қўшиқлар, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Бугунги кунда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган қизларнинг 13860 дан зиёдроғи спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Улар учун Президент совғаси Наврўз байрамига унутилмас туҳфа бўлди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.