Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 25 дан: 21.03.2017

Сессияда ташкилий масала кўрилди

Жорий йил 18 март куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Вилоятимиздан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари, шаҳар, туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган йиғилишни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Ў.Барноев бошқарди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Азизов сўзга чиқди.

Таъкидланишича, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда соғлом барқарор муҳитни таъминлашда ички ишлар тизими ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти муҳим аҳа¬мият касб этмоқда.

Ҳудудда бу борада қўлга киритилган қатор ютуқлар баробарида ечимини кутаётган, ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар ҳам талайгина.

Хусусан, сўнгги йилларда ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг ошаётгани қайд этилмоқда. Энг ачинарлиси, жаҳон маънавий тамаддуни бешикларидан бири сифатида эътибор қозонган ҳудудда қотиллик, зўравонлик, талончилик жиноятларининг содир этилаётганлигидир.

2016 йилда ана шундай турдаги 11 та жиноят очилмай қолган. Ўғрилик жиноятларининг эса 10 фоизи фош этилмаган.

Шунингдек, маърузада вилоятда фирибгарлик, вояга етмаганлар ва аёллар жиноятчилиги сонининг ошаётганлиги, қидирувдаги шахслар ва бедарак йўқолганларни излаб топиш кўрсаткичларининг пастлиги, диний экстремистик оқимларга мойил шахслар билан ишлаш борасидаги муаммолар таҳлилига ҳам эътибор ¬қа¬ратилди.

Вазир ўз сўзида ички ишлар тизими ходимларининг асосий вазифаси фақатгина содир этилган жиноятларни очиш, жиноятчиларни ушлаш эмас, балки аҳоли ўртасига чуқур кириб борган ҳолда жиноят сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш эканлигини, Президентимиз томонидан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни сифатида эълон қилиниши замирида ҳам ана шу мақсад илгари сурилганлигини таъкидлади.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш. Ўринов лавозимидан озод этилиб, ушбу вазифага Қашқадарё вилояти ички ишлар ¬бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган подполковник Алиев Шуҳрат Ҳасанович тайинланди.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарорини бир овоздан тасдиқлашди.

6-Баҳор сайлов округидан депутат, "Нуроний" жамғармаси вилоят бў¬лими раиси Ф. Аминов, 17-Чорбакр сайлов округидан депутат, халқ депутатлари вилоят Кен¬гашининг Қонунийлик, ¬ҳу¬қуқ-тартиботни ва фу¬қаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси З. Таиров ушбу масала муҳокамасида ўз фикр¬ларини билдирдилар.

Кенгаш раиси Ў.Барноев ўз сўзида маъру¬зада қайд этилган кам¬чиликларни бартараф этишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, балки ҳудуд жамоатчилик вакиллари ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишлари лозимлигини таъкидлаб, жиноятчилик, айниқса вояга етмаганлар, аёллар жи¬ноятчилигининг олдини олиш, милиция таянч пункт¬ларини инвентаризациядан ўтказиб, моддий-техника базасини яхшилаш борасида тегишли топшириқлар бер¬ди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

* * *

Йиғилишда вилоят прокурори лавозимига тайинланган Валиев Баҳриддин Баҳодирович ҳудуд фаолларига таништирилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.