Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 25 дан: 21.03.2017

Кўкламнинг шифобахш неъматлари

Баҳор келиши билан кунлар исиб, борлиқ қиш уйқусидан уйғонади. Дов-дарахтлар, та¬биат жонланади. Бу ҳолат эса одам саломатлигига таъсирини кўр¬сатмасдан қолмайди. Организмда иммун тизимининг паса¬йиши, витаминлар, микроэлементлар танқислиги ку¬затилади. Чарчаш, ҳол¬сиз¬ланиш, толиқиш ва айрим касалликларнинг авж олгани боис бу давр халқ орасида "илик узилиш даври" деган ибора билан таърифланади.

Инсон саломатлигида бу етишмовчиликларни баҳорги неъматлар билан соғлом ов¬қатланиш тамойиллари асосида бартараф этиш мумкин. Кўклам неъматлари — жағ-жағ, исмалоқ, ялпиз, момақаймоқ, отқулоқ, ҳилол, мадор, кўкпиёз, шовул каби шифобахш кўкатлар инсонга бардамлик бахш этиши тиббиётда ўз исботини топган. Улардан кўк сомса, манти, чучвара, хоним, қатиқли таомлар, ҳалим ва сумалакни истеъмол қилиш ниҳоятда фойдалидир.

Сумалак таомини тайёрлаш халқимиз томонидан анъанага айланган ва Наврўзи олам байрами билан боғланган бўлиб, унда инсон аъзоларига осонлик билан сингийдиган, қон ва лимфа суюқликларига сўриладиган ҳаётбахш озуқалар мавжуд.

Қайд этиш керакки, буғдой 1936 йилда немис олимлари Эмерсон ва Эванс томонидан тад¬қиқ этилиб, унда "токоферол" номи билан юритилувчи Е витамини мавжудлиги аниқланган. Бу витаминлар аёлларда ҳомиланинг ривожланишини таъминлайди. Эркакларда жисмоний бақувватликни оширади. Токоферол одамнинг гипофиз ҳамда буйрак усти безларига ижобий таъсир кўр¬сатади. Сумалак қувватбахш бўлиши билан бирга хафақон хасталигига ҳам шифодир. У қон таркибини яхшилайди, уни суюлтиради.

Гўжа оши ҳам жуда тўйимли бўлиб, инсонга қувват бағишлашда сумалакдан қо¬лиш¬майди. Туршак, ловия, нўхат, буғдой, арпа, жўхори, мошдан тайёрланган ушбу таом Наврўз байрами арафасида халққа тар¬қатилган. Ота-боболаримиз "Омонлик, сомонлик, ҳеч кўр¬майлик ёмонлик" дея таом ейиш¬ни бошлаб беришган. Таом таркибидаги дуккаклилар оқ¬сил, аминокислота, витаминларга бой бўлиб, жуда шифобахшдир.

Ҳалим қишдан ҳо¬риб-толиб чиққан киши танасида вужудга келадиган озуқавий модда¬ларни тиклашга ёрдам беради. Буғдой, гўшт, ёғ каби маҳсулотлардан тайёрланадиган бу таом организмнинг касалликларга қарши курашишда иммун қобилиятини оширади.

Шунингдек, кўк чучвара, ялпиз сомсалар ҳам баҳорги шифобахш таомлар сирасига киради.

Баҳорнинг бу тансиқ неъ¬матлари инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали.

Раъно ХАЛИЛОВА, Бухоро тиббиёт коллежи кафедра мудири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.