Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 25 дан: 21.03.2017

*Ўзбекистон хорижликлар нигоҳида

"Қадриятини улуғлаган бу юрт кам бўлмайди"

Табиатнинг яшариши, янгиланиши ва уйғонишини ўзида мужассам этадиган Наврўз байрами кишиларга ўзгача кайфият ва сурур ба¬ғишлайди. Буни шу кунларда юртимиз билан яқиндан танишгани келган хорижликлар ҳам эътироф этишмоқда.

Ямада МАСАМИЦУ (Япония):

—Бир нарсани айтиш жоиз: мен ва ҳамроҳларим Ўзбекистон, жумладан, унинг дунёга машҳур Бухоро шаҳри тарихи, маданияти ва халқи ҳақида турли нашрлар, матбуот ор¬қали анча маълумотга эга эдик. Аммо бу ерга келгач, кўрган ва билганларимиз, ўқиган ҳамда эшитганларимиздан зиёд бў¬либ чиқди. Ер юзида қадимий шаҳарлар кўп. Аммо Бухоро каби ўзига хос, миллий ва асл қиёфасини сақлаб қолаётган кўҳна марказлар саноқли. Неча юз йиллик тарихга эга ҳар бир меъморий обида ноёб санъату мўъжиза.

Сафаримиз Наврўз арафасига тўғри келди. Бизда ҳам баҳор бошланиши шу даврга тўғри келади. Сакура гулладими, билингки, кўклам. Лекин бизда баҳор сиз каби Нав¬рўзона нишонланмайди. Хал¬қингиз ўзининг қадимий байрамини кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўраётганига гу¬воҳ бўлдик. Ҳаммаёқ саранжом-саришта. Кўчаларда айёмона кийинган қизалоқларга дуч келдик. Умуман, одамлар кайфияти ўзгача. Бу ерда бўларканмиз, байрамгача ҳали тўрт-беш кун бор бўлса-да, кишилар ўз танишларини Наврўз билан қутлашини эшитдик. Бунга ҳавас қилса, арзийди. Очиғи, бу биз учун ҳам завқли. Яхши ниятнинг ўзи эзгулик, қадрият.

Ўзбекистон билан Япония халқлари ўртасида анча ўхшаш жиҳатлар бор экан. Бу нарса меъморий обидалардаги сержилолик, фалсафий маънодорлик, аёллар кийимига хос этнографик яқинлик, одамларингиздаги хушфеълликда намоён бўлиб турибди. Балки, шунинг учун ҳам бир-биримизни англашимиз осон, деб ўйлайман.

Ли ВИДХАУС (Буюк Британия):

—Ўзбекистонда бўлган танишларим дўстларига бу мамлакатда лоақал бир бор бўлса-да, ташриф буюришни тавсия қилишарди. Боисини мамлакатингизга келгач тушундим. Тошкентда бўлгач, шаҳар кўркамлигига ҳавас қилдим. Қадимий шаҳарлар, хусусан, Бухорога келганимда улардаги меъморий обидалар сеҳрига мафтун бўлдим. Эзгулик, меҳр-оқибатга йўғрилган Наврўзни ўзбеклар билан бирга турли миллат вакилларининг ҳам умумхалқ байрами сифатида нишонлаши ҳам ибратли қадрият. Умуман, қадриятини улуғлаган бу юрт кам бўлмайди.

Менга ва ҳамроҳларимга Ўз¬бекис¬тон жудаям ёқди. Бу ерда тинч¬лик ва осойишталик ҳукмрон. Одамлар кўча-кўйда ўзини хавфсиз сезади. Кеч оқшомда ҳам шаҳар кўчалари бўйлаб бамайлихотир сайр қиласиз. Сайёҳлик ривожи учун ҳам бу муҳим жиҳат.

Мамлакатингиз ҳақида гап борганда, хорижда халқингиз жуда меҳмондўстлиги ва илтифотлилиги тилга олинади. Аслида ҳам шундай экан. Улар самимий, бир нарса ҳақида суриштирмоқчи бўлсангиз, саволингизга илтифот билан жавоб оласиз. Баъзан қайси ерлик эканлигингизни билишгач, мамлакатингиз ҳақида айрим маълумотларни ҳам айтишади. Албатта, хурсанд бўласиз. Хуллас, таассуротларим кўп. Улар ҳақида юртимга боргач, дўст¬ларимга сўзлаб бераман.

Карлос СИЛЬВА (Бразилия):

—Одатда, дунёнинг турли қадимий юртларини томоша қилиш ниятида бўлган сайёҳ, айниқса мен каби кекса инсоннинг бир воҳага такрор ташриф буюриши бежиз эмас. Мен Ўзбекистонга уч йилдан сўнг олис Бразилиядан яна келдим. Албатта, бунинг боиси бор. Биринчидан, қадимий шаҳарларингиз, жумладан Бухорони соғиниб қолдим. Аждодларингиз қолдирган бой меъморчилик санъати ва салоҳиятини кўз-кўз этувчи бетакрор обидалар мени ва рафиқамни мафтун қилган эди. Бу ерда ўзингизни худди қадимий сеҳрли афсонавий шаҳарда юргандек сезасиз. Қандай ажойиб!

Юртингизга келишимнинг яна бир боиси, Ўзбекистонда менинг яқин дўстларим бор. Бу сизга қизиқ туюлар-а? Жанубий америкалик кекса кишининг бу ерда қанақа яқини бўлиши мумкин, деб ўйларсиз. Уч йил муқаддам сафаримни Самарқанддан бошлаганимда, бир киши билан танишиб қолдим. Дастурхон атрофидаги гурунг давомида у менга Ўзбекис¬тон ҳақида кўп нарсаларни гапириб берди. Бу инсоннинг суҳбати ўзим меҳмони бўлган юрт тарихи, унинг бугунги тараққиёти ҳақидаги қарашларимни бойитди. Ватанпарвар, хушфеъл бу ўзбек дўстимга айланди. У мени Самарқандга таклиф этди. Наврўз байрами шодиёналарида қатнашганим ҳаётимда унутилмас воқеа бўлди.

Суҳбатдош: Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.