Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 24 дан: 18.03.2017

Халқ қабулхоналари — сиёсатимизнинг пойдевори

"Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган — шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам — шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак — одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак — аввало, хал-қимиз билан..."

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ушбу ғоя бугун бутун халқимиз ҳаётида ўз аксини топиб, орзу-интилишларини рўёбга чиқармоқда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни сифат жи¬ҳа¬тидан бутунлай янги бос-қичга кўтармоқда.

Чиндан ҳам, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш — аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлайди. Шу маънода, юртимизда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилдики, бу бевосита Халқ қабулхоналари фаолияти билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида Бухоро вилоятида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари айни мақсадлар йўлида хизмат қилаётир.

Қайд этиш лозимки, вилоятдаги Халқ қабулхоналарида мурожаат қилувчилар учун барча қулайликлар яратилган. Она ва бола, тиббиёт хоналари замон талабларига мос тарзда жиҳозланган. Кутиш зали ҳуқуқий адабиётлар, зарур маълумот ва ахборот технологиялари билан таъминланган. Шу кунга қадар қабулхоналарда бандлик, уй-жой, тадбиркорлик, коммунал хизмат, тиббиёт соҳалари, хўжалик, фуқаролик судлари томонидан чиқариладиган қарорлар ва уларнинг ижросига доир 1000 га яқин мурожаатлар қабул қилинган ва акса¬рия¬ти ўз ечимини топмоқда.

—Давлатимиз раҳбари шу йил 10-11 март кунлари вилоя¬тимизга ташрифи давомида қабулхона фаолияти билан танишиб, ҳар бир мурожаатнинг холисона, ўз вақтида кўриб чиқилиши зарурлигини қайд этди, "Халқ қабул¬хоналари—сиёсатимизнинг пойдевори" эканини таъкидлади,—дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Эркин Қудратов.—Бу борада олдимизда турган муҳим вазифалар ҳақида фикр юритиб, сайёр қабулларни ташкил этиш таклифини илгари сурди, фаолиятимиз самарадорлигини оширишнинг янги мезонларини белгилаб берди.

15 март куни Олот туманида ташкил этилган сайёр қабул натижаларини таҳлил этиб, фуқароларнинг мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқаришда бундай иш усули нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор чуқур тушуниб етдик.

Чиндан ҳам халқимиз учун нажот масканига айланиб бораётган Халқ қабулхоналари аҳолининг кенг қатлами билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб, очиқлик, ошкоралик тамойиллари асосида фаолият юритаётгани жойлардаги турли муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига хизмат қилмоқда.

Бухоро шаҳри, Вобкент кўчасидаги 32-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Жаҳонгир Сатторовнинг Халқ қабулхонасига мурожаати мисолида бунинг исботини кўриш мумкин.

— 2015 йилда Ҳиндистон давлатида жигар имплантацияси амалиётини ўтказиб келганман, — дейди Ж. Сатторов биз билан суҳбатда. — Ҳар уч ойда Ҳиндистонда тиббий кўрикдан ўтишга эҳтиёж борлиги сабабли тез орада яна бу мамлакатга жўнаб кетаман. Тиббий кўрик ва дори-дармон учун сарфланадиган маблағнинг конвертация қилиниши масаласида Миллий банкнинг вилоят филиа¬лига мурожаат қилгандим. Банк ходимлари виза пластик карточкамга 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни февраль ойида конвертация қилинишини ваъда беришдию, ишни пайсалга солишди. Шундан сўнг тегишли мутасадди ташкилотга мурожаат этгач, сўралган сумманинг тенг ярми конвертация қилинди. Ҳиндистонга кетиш муддати яқинлашса ҳамки, пулнинг қолган қисми ўтказиб берилмади. Халқ қабулхонасига мурожаатим муаммони зудлик билан ҳал этди.

Пешкў туманидаги Боқимиришкор қишлоғи фуқароси Салом бобо Файзуллоевнинг қандли диабет касаллиги туфайли туман марказий поликлиникаси томонидан берилиши лозим бўлган дори воситалари билан таъминланмаётгани ҳақидаги мурожаати ҳам Халқ қабулхонаси саъй-ҳаракати билан туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимларини жалб қилган ҳолда ижобий ечимини топди.

Юртбошимизнинг "Халқ қабулхоналарини халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш учун ташкил этдик. Ҳар бир мурожаат ҳал этилиши, адолат таъминланаётганини одамлар сезиши керак", деган фикри бугун қабулхоналар фаолиятидан миннатдор юртдошларимизнинг юзу кўзида, кайфиятида ўз аксини топаётир.

Куни-кеча Олот туманининг "Чандир" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида очиқ мулоқот муҳитида ташкил этилган сайёр қабулда бу фикрлар яна бир бор ўз исботини топди. Мутасадди идора ва ташкилот вакиллари, фаоллар, кенг жамоатчилик ва ҚФЙ ҳудуди аҳолисидан иборат 300 нафар фуқаро иштирок этган учрашувда дастлаб юртимизда қабул қилинаётган аҳоли мурожаатларига доир фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳия¬ти тўғрисида тушунтиришлар берилди. Муаммоларга ечим топишда жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Аҳоли томонидан ўртага ташланган ер ажратиш, тадбиркорлик, кредит олиш, коммунал хизмат соҳаларига доир муаммо ва таклифларнинг аксариятига мутасаддилар жалб этилган ҳолда ижобий ечим топилди, баъзилари назоратга олинди. Қолаверса, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни янада равнақ топтириш, одамларнинг дардига шерик бўлиб, муаммоларини ҳал этишда баҳамжиҳат ҳаракат қилиш борасида олиб борилаётган инсонпарвар ислоҳотлар самараси фуқароларнинг миннатдорлик изҳорларида ўз аксини топди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.