Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

"Ёш сухандонлар" кўрик-танлови

Мамлакатимизда илк бор ташкил этилган "Ёш сухандонлар" танловининг вилоят босқичи якунланди.

Сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга ёшларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш, юқори малакали сухандон кадр¬лар тайёрлашга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган маҳорат кўригида 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган 45 нафар йигит-қиз иштирок этди.

Тадбирда тегишли шартлар бўйича иштирокчиларнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган шеърий ва насрий асарлардан ёд олган парчаларни ҳамда ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган расмий матнни ифодали ўқиши асносида ижро маҳорати, сухандонлик қобилияти, адабиёт ва санъатга лаёқати синовдан ўтказилди. Шунингдек,уларнинг ташқи кўриниши, саҳнада ўзини тутиши, нутқий ва ки¬йиниш маданияти ҳам баҳоланди.

Танлов якунларига кў¬ра, Элбек Нурмуродов, Моҳинур Қўзиева ғолибликка муносиб топилди.

—Мен мактабда, сўнг¬ра коллежда ўқиб юрган кезларимда бошловчиликка ҳавас қилиб, турли маданий тадбирларни олиб борардим,—дейди Қоракўл туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳаваскори, ғолиба Моҳинур.—Ишга киргач, ҳамкасбларим қобилиятимни ривожлантириш устида ишлашимни маслаҳат бердилар. Изландим.Унинг самарасида бугунги танловда биринчи ўринни эгалладим. Вилоят телерадиокомпаниясидагилар мени сухандонликда синаб кў¬ришмоқчи.

Таъкидлаш керак, танлов низомига кўра, икки ғолиб, шунингдек, иккинчи—учинчи ўринларни қўлга киритган Беҳруз Набиев, Саида Эргашева, Вазира Камолова, Зиёда Собирова ҳам ижодий кўрикнинг республика босқичида қатнашади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.