Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

*Ёнғин хавфсизлиги

Офат эҳтиётсизликни кечирмайди

Вилоятимизда хонадонларни иситишда асосан табиий газдан фойдаланилади. Ҳудудда электр энергиясидан фойдаланмаётган хонадон, муассаса ёки корхонани топиш амримаҳол. Буларнинг барчаси аввало истеъмолчилар манфаатларига хизмат қилаяпти, албатта. Бироқ ана шу табиий неъматлардан фойдаланишда лоқайдликка йўл қўйиш ёнғиннинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганидан кўз юмиб бўл¬майди. Масалан, жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида вилоятимизнинг шаҳар-туманларида жами 123 та ёнғин содир бўлгани ниҳоятда ташвишланарли ҳолат. Рўй берган офатлар қурбонларсиз бартараф этилганига қарамай, турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан касалхонага тушганлар сони 6 нафарга етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ён¬ғинлар сони 10 тага ошгани баробарида кўрилган моддий зарар миқдори 294 миллион 730 минг 794 сўмни ташкил қилаяпти.

Шу йил 5 март куни тушдан кейин Жондор тумани, Ф.Хўжаев кўчасидаги 44-уйда яшовчи, нафақахўр Рахмат Мухторовнинг яшаш уйи¬да ёнғин рўй берди. Ҳовлисининг тандирхонасида 2 килограмм пахта ёғини ўчоқда қиздириш учун оловга қўйиб, қаровсиз қолдирилгани оқибатида шу кўнгилсизлик келиб чиққанди. Оқибатда ошхонанинг 62 метр-квадрат том қисми зарар кўрди.

Худди шу куни тахминан бир пайтда Қоракўл тумани, Улуғбек кўчасидаги 37-уйда яшовчи Барно Чўллиеванинг ҳам хонадонида ёнғин қайд қилинди. Ҳаддан таш¬қари қиздирилган печ мўрисининг ёғоч қурилмаларга яқин ўрнатилганлиги натижасида уйга ўт кетган. Бу ҳолатдан уйнинг том қисми деярли ёниб битди.

Таассуфки, бундай мисоллар етарлича. Тахлиллардан кўринадики, хонадонда ва иш жо¬йида оловга нисбатан ҳушёр муносабатда бўлиш, шубҳасиз мусибатли ҳодисаларнинг рўй бериши олдини олади. Ўз ўрнида оловдан эҳтиёткорона ва унумли фойдаланиш билангина катта наф кўриш мумкинлигини унутмайлик.

У. БАРАКАЕВ, вилоят ИИБ ЁХБ катта ¬муҳандиси, капитан.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.