Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

*Таълим

Тажриба ва лаёқат, изланиш ва самара

Суратда: Зар¬нигор Хаятова (ўнгда) ва Когон туманидаги 16-ўрта мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Гулнора Абдуллаевалар.

Бултур мамлакатимизнинг турли билим масканларида меҳнат қилаётган 42 нафар инглиз тили муаллими "Йилнинг энг яхши чет тили ўқи¬тувчиси" республика кў¬рик-танловининг 2-босқичида муваффақиятли қатнашгани туфайли Буюк Британияда малака ошириш имкониятини қўлга киритган эди. Яқинда улар мазкур ¬давлатда бўлиб қайтишди. Эътиборлиси, ушбу ўқитувчилар сафида бухороликлар ҳам бор. Улардан бири Зарнигор Хая¬товадир.

Айни пайтда Бухоро шаҳридаги 17-ўрта умумтаълим мактабида ўғил-қизларга хорижий тилдан сабоқ бераётган ушбу ёш муаллима фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай эса-да, киришувчанлиги, бола тилини топишга усталиги, туғма педагогик лаёқати сабаб у қисқа вақт ичида меҳнат жамоаси ва ўқувчилар орасида ҳурмат-эътибор қозонишга улгурди. Бундан ташқари, Зарнигор ўз ¬мутахассислиги бўйича орттирган чуқур би¬лими, жамоат ишларидаги ¬фаоллиги, мустақил фикрлаш кўникмаси боис турли ютуқларни қўлга киритмоқда. ¬Республика Халқ таълими ¬вазирлиги ҳамда Британия Кенгашининг юртимиздаги ва¬колатхонаси томонидан инг¬лиз тили муаллимлари ўр¬тасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши чет тили ўқи¬тувчиси" кўрик-танловида юқори натижага эришишида ҳам ¬ундаги айни шу фазилатлар қўл келгани, шуб¬ҳасиз.

Таъкидлаш жоизки, мазкур кўрик-танлов муайян мавзуда иншо ёзиш, дарс жараёни видео лавҳаси ва ишланмасини тақдим этиш ҳамда APTIS тест синовларидан иборат уч босқични қамраб олди. Ушбу синовлардан ўтган яна икки вилоятдошимиз — Ғиждувондаги 8-сон ИДУМ ҳамда Когон туманидаги 16-ўрта мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари Гулшода Абдуллаева ва Гулнора Абдуллаевалар ҳам таълим тизими юксак даражада тараққий этган мамлакатлардан бирида малака оширишди.

Икки ҳафталик ушбу сафар давомида вакилларимиз Шотландиянинг Глазго Каледония университетида, Глазго академияси номли хусусий мактабда, шунингдек, Эдинбург шаҳридаги таълим даргоҳларида ўзаро тажриба алмашиб, методик билимларини бойитишди. З. Хаятованинг айтишича, бу жа¬раён айниқса, кичик ёш¬даги ўқувчилар билан ¬ишлашнинг энг замонавий восита ва технологияларини ўзлаштиришларида муҳим аҳа¬мият касб этди.

—Айнан қуйи синфларга дарс берувчи педагоглардан алоҳида маҳорат, алоҳида ёндашув талаб этилади,—дейди муаллима биз билан суҳбатда.—Шу боис болаларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашиш, уларда етакчилик сифатларини шакллантириш асосий мезонлардан саналади. Британияда малака ошириш давомида ҳам "Бошланғич таълимда инглиз тилини ўрганишга қийналаётган ўқувчилар билан ишлаш" мавзусида изланиш олиб бордик. Эндиликда орттирган билим ва тажрибамизни фаолиятимизда қўллашга ҳаракат қиламиз.

Дарвоқе, айни пайтда Зарнигор ёш авлодга сабоқ бериш билан бир қаторда Бухоро давлат университетининг инглиз тилшунослиги йўналиши бўйича магистратурада ўқиб, мутахассислигига доир тадқиқотлар олиб боряпти.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.