Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар

Мамлакатимизда истиқлол йилларида суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳ этилиб, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига асосланган ҳуқуқий тизим шаклланди.

Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида 2016 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ ти¬зимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазони қўллаш тугатилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 220-моддасида жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида ушлаб туриш мумкинлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддасида шахс¬ни 72 соат ¬муддат ичида ушлаб туриш мум¬кинлиги баён этилган. Янги фармонга биноан 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, бу муддат 72 соатдан 48 соатга қисқартирилиши назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, қамокда сақлаб туриш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларининг муддати уч ойни ташкил қилади, лекин шу муддат ичида тергов тамомланмаган бўлса, вилоят ва унга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномалари асосида ушбу муддат 5 ойгача, республика Бош прокурори ўринбосарининг илтимосномаси асосида 9 ойгача, алоҳида ҳолларда эса республика Бош прокурорининг илтимосномаси асосида суд томонидан бир йилгача муддатга узайтирилиши мумкинлиги белгиланган.

Фармонда 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, қа¬моққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, дастлабки терговнинг энг кўп муддатини 1 йилдан 7 ойга қисқартириш лозимлиги белгиланди.

Қайд этилган асосий вазифалар ва янги нормаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши учун ушбу фармон билан суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш борасида 8 та энг устувор соҳа бўйича аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, айни пайтда уларни рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мазкур фармоннинг қабул қилиниши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, халқимизнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Дилшод НАИМОВ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.