Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

*Республика ўқув-амалий семинари

Ёш қутқарувчилар сафи кенгаяди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги "Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига. мувофиқ мутасадди вазирлик ва идоралар зиммасига умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида "Ёш қутқарувчи" кўнгиллилар клубларини ташкил этиш, улар ўртасида уч босқичли, шаҳар-туман, ¬вилоят ҳамда республика мусобақаларини доимий равишда, юқори даражада ташкиллаштириш вазифаси юклатилган. Яқинда Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган республика кўргазмали ўқув семинари ҳам академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида "Ёш қутқарувчи" клублари фаолиятини ташкил этиш мавзуига бағишланди. Унда бевосита ҳамкор идоралар—республика Фав-қулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши масъул ходимлари, республикамизнинг барча вилоятла¬ридан ¬тегишли муассаса ва хизматлар вакиллари, ўт¬ган йилларда мазкур нуфузли танловнинг ғолиблигини қўлга киритган жамоалар иштирок этдилар.

Семинар қатнашчилари республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авария-қутқарув кучлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Ш.Азимов, республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази бош мутахассиси С. Қурбонов, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши бўлим бошлиғи И.Раҳимов ва бошқаларнинг маърузаларини тинглаб, ўз¬ларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирнинг кўргазмали ўқув-амалиёт қисмида эса меҳмонлар танловнинг 2016 йилда республика босқичи мутлоқ ғолиблигига сазовор бўлган Бухоро тумани саноат касб-ҳунар коллежининг "Шижоат" ҳамда вилоятимиз марказидаги 19-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг "Турон—патриот" жамоалари моддий-техник базаси, бу ерда ёш кўнгилли қутқарувчиларга яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдилар. Ҳар икки жамоа ёш кўнгилли қутқарувчилари ўз чиқишларида фуқаро муҳофазаси ва ҳаёт хавфсизлигига доир ўзлаштирган назарий ва амалий билимлари, бор маҳоратларини намо¬йиш этдилар. Мутахассислар ушбу жамоалар тажрибасини республикада кенг оммалаштириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

—Ўқув-амалий тадбирлар ҳу¬дудда юз бериши мумкин бўлган табиий офат ҳамда техноген вазиятларда жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш, уларда қутқарув воситалари ва асбоб-анжомлардан ўринли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш орқали ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этади,—дейди вилоят ФВБ бошлиғи, подполковник Азиз Холдаров.—Экстремал вазиятларга жисмоний ва руҳий тайёргарликни мустаҳкамлаш, қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтиш хусусияти эса ёш қутқарувчиларда элга мардонавор хизмат қилиш фазилатларининг қарор топишига мус¬таҳкам пойдевордир.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.