Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

*Пайшанба — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

Муаммолар чуқур ўрганилмоқда

Суратда: (чапдан) профилактика инспектори Отабек Жамолов, профилактика катта инспектори Акмал Болтаев, "Варахша" МФЙ раиси Ўғи¬лой Саидова, маҳалла фаоли Абдуҳафиз Изомовлар тадбир пайтида. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан Бухоро шаҳрида ҳам кенг миқёсли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жа¬моат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётир.

—Ҳудудимизда 5 та маҳалла фуқаролар йиғини бор,—дейди биз билан суҳбатда шаҳардаги 3-сон милиция таянч пункти профилактика катта инспектори, майор Акмал Болтаев.—Мен фаолият кўрсатаётган "Варахша" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 17 та кўп қаватли уй бўлиб, уларда 4800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг паспорт тизими қоидаларига риоя этишларига эришиш, жамиятда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталик ва тотувликни қарор топтириш каби масалалар доимий диққат марказимизда. Профилактика куни муносабати билан ўтказилган тадбир чоғида Жиззах вилоятидан келиб, шаҳардаги Пиридаст¬гир кўчасидаги 7/8-уйнинг 156-хонадонида рўйхатдан ўтмасдан ноқонуний яшаётган Г. исмли аёл МЖтКнинг 223-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди ҳамда вилоятдан чиқариб юборилди.

Куни-кеча шу кўчада яшовчи Файзуллинлар оиласида жанжал чиққани хусусида хабар топдик.1979 йилда ¬туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган М. Файзуллин ичиб, маст ҳолатда ота-онаси билан жанжаллашган. Афсуски, бу биринчи марта эмас. Ҳар гал йигит билан тушунтириш ишлари олиб борсак-да, натижа бўлмаяпти. Бир неча жойдан иш топиб бердик ҳам. Аммо ишламайман деб туриб олди. Уйдагилари ҳам унинг ичиши ва жанжалларидан безишган. Ўрганишлар асносида М.Файзуллинни алкоголизмдан мажбурий равишда даволанишга юбориш учун жиноят ишлари бўйича шаҳар судига тақдимнома киритдик.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги икки ҳафтада олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли ҳудудда жиноятлар содир этилмади.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.