Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

*Огоҳлик—давр талаби

Байрам тинч ва шодон ўтиши учун

Инсон учун саломатликдан кейинги энг катта бойлик—тинчлик-осойишталик, бунинг манбаи эса шукроналик ва ҳамжиҳатликдир. Бағрикенглик, тотувлик, инсонпарварлик тамойиллари барқарор гўшадагина эмин-эркин яшаш ва орзу-ҳаваслар рўёбини кўриш мумкин. Халқимизнинг кўп аср¬лик қадрият ва анъаналарини ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказишда ички ишлар идоралари зиммасига ҳам қатор масъулиятли вазифалар юклатилган. Шу мақсадда айни кунда шахсий таркиб томонидан жойларда ўзини ўзи бошқариш идоралари, "Маҳалла посбони" жамоат тузилмаси ҳамда фаоллар билан ҳамжиҳатликда қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Таъкидлаш керакки, айни пайтда вилоятимиздаги мавжуд 558 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирида тегишли масъуллардан иборат жамоатчилик вакиллари уйма-уй, кўчама-кўча юриб, нотинч оилалар, тарбия¬си оғир деб топилган вояга етмаганлар, алоҳида назоратда, ички ишлар бўлимлари ҳисобида турувчи шахслар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, сўнгги бир ой ёки 13 март кунига қадар шаҳар ва туманларимиздаги жами 47 808 та кўп қаватли уй, 316 705 та ҳовли-жой текширув гуруҳлари томонидан ўрганилди. Бу жараёнда 25600 дан ошиқ корхона-ташкилот, 200 дан зиёд меҳмонхона ва ётоқхона, мингга яқин таълим-тарбия муассасаси, 2500 дан ортиқ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, шунингдек, ўта муҳим тоифаланган йигирмата ишлаб чиқариш объекти назоратдан ўтказилди. Ҳатто жиноят қилишга мойил кимсалар тўпланиши мумкин бўлган, қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлар, қаровсиз ҳудуд ва улардаги ташландиқ иморатлар, автомашиналар гаражлари диққат-эътибордан четда қолмади. Албатта, бу ўрганишлар изсиз кетмаяпти. Шу даврда жами 5188 та маъмурий ҳу¬қуқбузарликка доир иш қўз¬ғатилгани фикримиз далили. Ушбу ишларнинг 1057 таси паспорт-виза, яъни ҳудудимизда бўлиш тартиб-қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлардир. Ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотгани боис 9 мингдан ортиқ фуқаро милиция таянч пунктларига олиб келиниб, уларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар тўпланди. Худди шундай, ҳар турли сабаб билан чет элга чиқиб кетган 853 нафар шахс профилактик ҳисобга олинди. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят содир этиб, қидирувда юрган шахсларнинг 24 нафари ушланди ва уларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Газли шаҳарчаси, Хоразм кўчаси, 2-уйда яшовчи, 1967 йилда туғилган Ботир Бакаев ромитанлик фуқаро Т. Бўрибаевнинг ишончига кириб, унинг пластик карточкасидаги 6 миллион 808 минг сўм миқдоридаги маблағини товламачилик йўли билан қўлга киритиб, қочиб юрганлиги боис жабр¬ланувчи томон даъвосига биноан жиноят иши очилганди. Ўтган йилнинг июнь ойидан буён қидирувда бўл¬ган бу кимса яқинда вилоят марказида ички ишлар ходимларига рўбарў келди.

Шу йил февраль ойи сўнг¬ги кунларида Олот тумани, "Чорбоғ" ҚФЙда яшовчи, 1987 йилда туғилган Феруз Ражабов ҳамқишлоғи Сайфулло Бектошевга соф вазни 5,7 грамм "марихуанна" гиёҳванд¬лик воситасини 350 минг сўмга сотганида гувоҳлар иштирокида қўлга олинди.

Ўрта умумтаълим мактаблари, айниқса, касб-ҳунар коллежларида ўтказилган "Давомат" тадбирлари ўзининг долзарблиги билан аҳамиятли. Буни биргина охирги икки ойда профилактика инспекторлари саъй-ҳаракати билан 1346 нафар ўсмир дарсларга қайтарилиб, фарзанди таълим-тарбиясига панжа орасидан қараган 185 нафар ота-онага нисбатан маъмурий чора кўрилганида ҳам кўриш мумкин.

Умуман, аҳолини огоҳликка, ҳушёрликка чақириш, рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсизликлар, жиноят ва ҳуқуқ-бузарликларга қарши курашишда нафақат ички ишлар идо¬ралари ходимлари, балки кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаро фаоллик кўрсатсагина кўзланган натижага эришилади. Зеро, жиноятчи учун ўз ғараз мақсадини айни байрам ва тантаналар ўтадиган кунларда амалга ошириш ҳар жиҳатдан қулайлигини асло унутмайлик. Юртимиз тинчлигига, мусаффо осмонига кўз тегмасин.

Каромат РАДЖАБОВ, вилоят ИИБ ҲООБ бошлиғи, полковник.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.