Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

"Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!"

Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида янгидан чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу ¬тадбирда йигитларнинг ота-оналари, яқинлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Маросимни ҳарбий қисм командири, майор Равшан Мавлянов кириш сўзи билан очиб, ҳарбий қасамёд ҳар бир аскарнинг она-Ватан олдидаги шарафли онти, тинчлигимиз, дахлсизлигимизни таъминлаш эса унинг муқаддас бурчи эканини тасдиқловчи муҳим ҳуқуқий ҳужжатлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг яқиндагина ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар тантанали маросимни адо этдилар. Галма-гал қасамёд қабул қилдилар. Уларнинг "Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!" деган сўзлари замирида эса "Диёримиз осойишталиги ишонч¬ли қўлларда, Ватан бизга ишонади!" деган маъно мужассам эди.

Ўз навбатида йигитлар бир ойлик тайёргарлик жараёнида ўзлаштирилган амалий билимлари асосида намойиш этган кўргазмали чиқишлар ҳам тўпланганларда катта таассурот қолдирди.

— Дунёда юрт посбонининг онаси бўлишдан кўра улканроқ бахт йўқ, — дейди Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидан келган Мавлуда Умарова. — Ўғлим Абдумажид Абдубаннопов йигитлик сўзини бераётган, қасамёд қилаётган чоғ айни шу туйғуни ҳис қилдим. Менинг ҳам фарзандим Ватан ҳимоячиси эканлигидан ғурурланиб кетдим.

Дарҳақиқат, шу куни тантанали маросимни бевосита кузатган барча ота-оналар, дўсту ёрнинг кўзида, чеҳрасида айнан шу ҳисни англаш, уларнинг ана шундай дил изҳорини тинглаш мумкин эди.

Тадбир давомида йиғилганлар эътиборига концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.