Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 23 дан: 14.03.2017

Вилоят ҳокимлик соати йиғилиши

Жорий йилнинг 13 март куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Ў.Барноев бошқариб борди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Дастлаб йиғилиш иштирокчилари вилоят кадрлар таркибидаги ўзгаришлар билан ¬таништирилди. Сафаров Амрилло Камолович — вилоят ҳокимлиги халқ таълими бош¬қармаси бошлиғи, Саъдуллаев Санжар Яҳёевич — "Сифат" лабораторияси бошлиғи, Маҳкамов Бахтиёр Рустамжонович — Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори, Худойшукуров Элёр Толиб ўғли – "Бухоронефтбаза" унитар корхонаси директори, Умаров Муртазо Муроджонович — вилоят Фермерлар кенгаши раиси лавозимига тайинланган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи танқидий таҳлил этилди.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ¬ислоҳотлар жараёни, йирик ¬ло¬йиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятимизга ташрифи жараёнида ҳудудда саноат, кичик бизнес, туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга оид қатор тавсияларни берди.

—Президентимиз топшириқлари асосида жами 3 триллион сўмдан ортиқ қийматдаги 4,5 мингта лойиҳа амалга оширилиши белгиланганлиги, уларнинг 1 триллион 32 миллиард сўмлиги жорий йилнинг ўзида амалга оширилиши давлатимиз раҳбариятининг биз бухороликларга бўлган эътиборининг яққол намунасидир, — деди вилоят ҳокими ўз сўзида. —Албатта, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, қурилиш ва ободончилик ишларини янги сифат босқичига кўтариш, бир сўз билан айтганда аҳоли фаровонлигини ошириш ва инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Вилоят ҳокими Президентимиз ташрифи давомида илгари сурилган лойиҳалар, айниқса, тўқимачилик саноати, томорқачиликни ривожлантириш, Бухоро шаҳри қиёфасини янгилаш, шаҳар ва туманларда ободонлаштириш иш¬ларини амалга ошириш, соғлиқни сақлаш, спорт объект¬ларини бунёд этиш, етти пир зиёратгоҳлари инфратузилмасини яхшилаш сингари вазифаларни амалга ошириш механизми, унинг ижроси устидан кунлик мониторинг тизими жорий этиш хусусида тўхталиб, бу борада мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва тегишли шаҳар ва туманлар ҳокимларига топшириқлар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари С. Бекенов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.