Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 21 дан: 08.03.2017

Бор меҳру муҳаббатимиз сизга!

Суратда: тадбирдан лавҳа. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Аёл — жамият гултожи, меҳр ва муҳаббат тимсолидир. Тонг отгунча бедор бешик тебратадиган, фарзанди учун тандирда ширин кулчалар ёпадиган, боласининг кўзмунчоғини кўзига сурадиган меҳрибон, куюнчак ўзбек оналари шаънига минглаб шеър ва ғазаллар, дос¬тонлар бекорга битилмаган.

Истиқлол йилларида аёлни улуғлаш муқаддас тушунчага айланди ва у оилани, ¬Ва¬танни, ҳаётни шарафлаш даражасига кўтарилди. Хотин-қизларнинг оиладаги, давлат ва жамият қурилишидаги ўрни юксалди, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқ-тисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш ти¬зими яратилди. Бугун аёлларимиз давлат ва жамият бошқарувида, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда ва яна бошқа соҳаларни ислоҳ қилишда фаол иштирок этиш¬япти.

Қалбларимизга она меҳридек илиқ баҳор нафасини олиб кирувчи 8 март — Хотин-қизлар байрамини интиқлик билан, ўзгача шукуҳ ва қувонч ила кутамиз.

4 март куни Бухоро шаҳридаги "Паризод" маросимлар уйида тўпланган онахонлар, лобар қизлар, опа-сингилларимиз, умуман, барча байрам иштирокчилари чеҳрасида ана шу шукуҳни кузатиш мумкин эди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев тантана иштирокчиларига, улар тимсолида бутун воҳа хотин-қизларига табрик сўзи билан мурожаат этди.

—Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, Яратганнинг бебаҳо мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз, қадр¬ли оналаримиз, меҳрибон рафиқаларимиз, мунис опа-сингилларимиз, севимли қизларимиз ва набираларимиз ҳаётда бизга барча тўсиқларни енгиб ўтиш, олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш йўлида доимо ғамхўрлик қилиб, ҳамиша чексиз ишонч, куч ва мадад берадилар,—деди у ўз табригида. — Уларнинг оналик меҳри ва саховати, аёллик таровати ва меҳр-оқибати учун биз умр¬бод қарздормиз.

Бугун Президентимиз раҳнамолигида янги тараққиёт йўлига қадам қўйилди. Ушбу ривожланишнинг ҳар бир жабҳасида хотин-қизларимиз ўзларининг фидокорона меҳнати, шижоати, ташаббускорлиги билан алоҳида ибрат намуналарини кўрсатмоқда. Бугунги кунда вилоятдаги халқ таълими, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимларининг 73 фоизини, соғ¬лиқни сақлаш тизимида 74 фоизни, ишлаб чиқариш тармоқларида 42 фоизини, қишлоқ хўжалигида 43 фоизини айнан аёллар ташкил этаётгани уларнинг ҳақиқатдан ҳам бирор-бир соҳада ҳеч кимдан қолишмаслигини кўрсатади.

Қолаверса, маҳаллий Кенгашларга сайланган 80 нафар депутат аёлларнинг ўз ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалаларини ҳал этишдаги фаол иштироки, хотин-қизларнинг турли соҳаларда масъулиятли раҳбарлик лавозимларида муваффақиятли иш юритаётгани, хусусан, кичик бизнес субъектла¬рининг 5 мингдан зиёдини, фермер хў-жаликларининг 260 дан ортиғини самарали бошқараётгани аёл матонати, ақлу заковати эътирофи белгисидир.

Ўтган йил бухоролик ана шундай фаол аёлларимизнинг 10 нафари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани эса уларнинг фидокорона меҳнати, интилиши ҳамиша давлат эътибори ва эътирофида эканининг амалий тасдиғи бўлди.

Шу билан бирга хотин-қизларимизга янада қулай шароитлар яратиш бўйича ҳали кўплаб ишлар қилиниши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Хусусан, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, опа-сингилларимизнинг ҳар жабҳада оғирини енгил қилиш учун ҳар томонлама имконият яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича давлат сиёсатини фаол давом эттириш энг муҳим вазифа саналади. Зеро, аёли соғлом, оқила ва донишманд бўлган юртнинг эртаси порлоқ, келажаги нурафшондир.

Шундан сўнг Ў. Барноев барчани байрам билан муборакбод этиб, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ хотин-қизларга халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Тантанали тадбир республика ва вилоя¬тимизнинг таниқли, ёш санъаткорлари томонидан она қалби, юрт меҳри, баҳор таровати ҳамда муҳаббат ҳақида ижро этилган куй-қўшиқларидан иборат байрам концертига уланди.

Д. АМРИЛЛОЕВА.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.