Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 20 дан: 04.03.2017

"Маънавият — инсон кўрки" танловига

Нон қадри

Маҳмуджон 2-синфда ўқийди. Уйда бобосининг эркаси. Баҳром бобо қаерга борса уни ҳам етаклаб юради. Маҳмуджон бобосини жуда яхши кўради.

Баҳром бобонинг ажиб бир одати бор. Кўча-кўйда нон ушоғини кўрса, эринмай ердан олиб, кўзига суртади ва авайлаб уйига олиб келади. Маҳмуджон бобоси билан юрганида бу ҳолатни кўп кўрган.

—Бобом ҳам қизиқ,—дейди ўзига ўзи.—Кимнингдир қўлидан тушган ушоқни кўзга суртиш шартми, каттароқ нон бўлаги бўлганда ҳам майли эди.

"Уйинг буғдойга тўлгурлар, ҳеч қачон нонга зор бўлманглар-да, болаларим", дейди сийрак соқолини тутамлаб Баҳром бобо. Маҳмуджон бу гапга парво қилмайди. Нонга зор бўлиш қанақа эканлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган. Ахир уйдаги саватчада доим нон бўлади-да.

Бугун у мактабдан қорни очиқиб қайтди. Уйга келса, негадир дарвоза қулф. Ота-онаси ишда, синглиси боғчада. Аммо буваси уйда бўлиши керак эди. Қаерга кетди экан?!

Маҳмуджон дарвоза олдидаги ўриндиқда бироз ўтириб, баттар очиққанини сезди. Эрталаб ойиси нонга сариёғ суриб берганда "Емайман" деб тажанглик қилгани ёдига тушди. Балки сумкасида оз бўлса ҳам нон бордир. Ахир ойиси ҳар куни эрталаб, "Танаффусда ейсан" деб нон солиб қўярди-ку. Йўқ, бу гал солмабди.

"Ойим мендан роса хафа бўлгандирлар? Мен эса бунга парво ҳам қилмабман", деб ўйларди Маҳмуджон. Сумкасининг орқа чўнтагига қўл солганида қўлига нон ушоқлари илинди. У беихтиёр уларни олиб, оғзига солди. Майдаланиб кетган нон ушоқлари бирам тотли эдики, болакай шунда ноннинг қадрини ҳис этди. Шу пайт узоқдан кўринган бобосининг истиқболига югураркан "Оч қолдим" деганча уни қучоқлаб олди. Баҳром бобонинг қўлидаги халтачадан иссиқ ноннинг муаттар иси гупиллаб димоққа урилди...

Гулшан ҲАСАНОВА, Вобкент туманидаги 3-умумтаълим мактаб ўқитувчиси. Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси асосида тайёрланди.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.