Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 20 дан: 04.03.2017

*Шеърият гулшани

Меҳмон соғинчи

Дарвозани беркитмай туринг,

Меҳмон кириб келади ҳали.

"Дийдор ширин, бормисиз" дея,

Қўшниларим кирар кўргали.

Пайқадими, қўнғироқларим,

Сингилларим бермайди овоз.

Биламан-ку, уларнинг феълин,

Келиб дилим айлар сарафроз.

Ҳафта ўтди, дугоналарим

Беришмади ҳаттоки бир сас.

Балки бугун тўртта-бештаси,

Ўтиришиб кетар бир нафас.

Балки қай бир қадрдонимнинг,

Хаёлига келарман шу кеч.

Ёки бирор қариндош-уруғ,

Йўқловидан жўш урар севинч.

Кўнглим сезар, албат бу оқшом,

Келмаслиги мумкинмас меҳмон.

Шу сабабли атайлаб бугун,

Тандиримда ёпдим иссиқ нон.

Чойгумимда чой қайнар, яна,

Сув тошади телба, жонсарак.

Маъюс боқар чойнак-пиёла,

"Наҳот йўқдир меҳмондан дарак".

Меҳмон экан атойи Худо,

Ёлғизликдан кўнгил тўлмайди.

Сиқиляпман, қўмсар зор юрак,

Одамларсиз яшаб бўлмайди.

Бир челак сут...

Сархуш бўлиб уйғонсам саҳар,

Майингина бир насим эсар.

Ҳамсоям деб йўқлаб саросар,

Сут келтирди қўшним бир челак.

Тонгда кирди эшигимдан ризқ,

Томчисида аксланарди уфқ.

Гўё меҳр чашмасидан ишқ

Сут келтирди қўшним бир челак.

Дарвозамдан ҳатлади поклик,

Остонамдан чекинди ётлик,

Улашгандек шукридан оқлик,

Сут келтирди қўшним бир челак.

Онамдайин бир меҳрибондек,

Жонгинамга туташган жондек,

Саховатли Ўзбекистондек,

Сут келтирди қўшним бир челак.

Ризқин баҳам кўрар ўзбегим,

Қўшни ҳақи—халқона удум.

Мен ҳам шеърим сизга илиндим,

Сут келтирди қўшним бир челак.

Азизим...

Недан яралгансиз, вужудингизда,

Ётар улкан-улкан музлар қалашиб.

Соғинмоқ, ўртанмоқ недир, билмайсиз,

Юрагингиз қўйишган тошга алмашиб.

Мен-чи, ўз қадрини билмаган ўжар,

Ўзим тошга уриб ҳайқиргим келар.

Азизим, сизнинг шул тош кўнглингизда,

Меҳр гулларини ундиргим келар.

* * *

Доно доим камсуқум, камтар,

Нодонлар-чи, чўзар кекирдак.

Ёнидаги серҳосил токни,

Назарига илмайди терак.

Махфират АТОЕВА.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.