Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 20 дан: 04.03.2017

Фармон моҳияти тушунтирилмоқда

Судлов тизимининг бош мақсади жамиятимиз ҳар бир аъзосининг эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини ҳимоялашда ўзига хос қалқон бў¬лишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги Фармони соҳадаги янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнини янги босқичга олиб чиқди.

Шу билан бир қаторда ушбу ҳуқуқий ҳужжат ўз мазмун-моҳиятига кўра аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Албатта, фармоннинг ижроси фуқаролар фаоллиги, ҳуқуқий билимига ҳам боғлиқ. Бу эса ўз-ўзидан уларнинг фармонда белгиланган чора-тадбирлар моҳиятини чуқур англашларини, унинг талабларини онгли равишда идрок этишларини тақозо этади.

Шундан келиб чиққан ҳо묬да биз, суд-ҳуқуқ тизими ходимлари туманимиз маҳаллаларида, мактаб ва коллежларида бўлиб, соҳадаги ислоҳотлар мавзуида мулоқотлар ўтказяпмиз.

Шундай тадбирлардан би¬ри Янгибозор шаҳарчаси, ¬Мустақиллик маҳалласи фаоллари иштирокида ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси М.Ахмедов ва бошқалар сўз¬га чиқди.

Таъкидландики, "Ислоҳот—ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак", деган ғоя фар¬монда етакчи ўринда туради. Ушбу тамойил асосида жорий йил 1 апрелидан айрим қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилиб, унинг ўрнига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг муқобил турларини қўллаш имконияти кенгайтирилади. Гумондор шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади. Бундан ташқари қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, шунингдек, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилаётгани одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Учрашув қатнашчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Нурбек РАҲИМОВ, жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди девонхонаси мудири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.