Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 20 дан: 04.03.2017

*Ёшлар ҳаёти

"Биз келажакка ишонамиз!"

Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида тарбия¬си оғир ва профилактик рўйхатда турувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган вилоят форуми шундай деб номланди.

Тадбир "Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши, республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унга вилоят, шаҳар ва туманлардан 200 га яқин ёшлар таклиф қилинди.

Форумда сўзга чиққанлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни тўғри йўлга бошлаш, мустақил шахс сифатида ишлашга йўналтириш, фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш, бузғунчи ғоялар таъсиридан асрашда бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Тадбир доирасида ҳуқуқ-тартибот ходимлари, психолог ўқитувчилар ва бир гуруҳ Паралимпия ҳамда Ўзбекистон биринчилиги совриндорлари форум иштирокчилари билан тренинг ва суҳбатлар ўтказдилар.

— Болалардаги салбий иллатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда аввало, ҳар бир ёш даврини ўзига хос психологик ривожланиш ¬даражасини аниқлаш лозим,—дейди БухДУ "Психология" ка¬федраси катта ўқитувчиси Л.Олимов.—Шу боис ўқувчи ёш¬ларга эркин мавзуда иншо ёзиш ва расм чизиш машғулотлари ташкил этилди. Шулардан келиб чиқиб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиб, тегишли хулоса ва тавсиялар берилди.

Тадбирда фаоллик кўрсатган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.