Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 20 дан: 04.03.2017

*Пайшанба — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

Биргаликдаги ҳаракат масъулиятни кучайтирмоқда

—Профилактика кунида оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича турли тар¬ғибот ва ташвиқот тадбирларини олиб боришда ички ишлар ходимларининг зиммасидаги масъулият катта, — дейди Когон шаҳар ИИБ бошлиғи Рустам Юсупов.—Прокуратура ва ички ишлар идораси ходимлари ҳамкорлигида ҳар пайшанба ўтказилаётган профилактика тадбирлари самарали бўлаётир. Оилалардаги ижтимоий-маънавий ¬муҳитни барқа-рорлаштириш, таълим даргоҳларида давомат масалаларини назорат қилиш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ҳо¬латини ўрганиш ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар ўзига биркитилган ҳудудда ўрганишлар олиб бормоқдалар.

Шунингдек, мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларида давоматнинг қатъий назоратини ўр¬натишнинг тизимли механизми ташкил қилингани натижасида ўқув муассасаларида давоматнинг ошишига эришилди. Уларда ўқувчиларнинг дарс¬ларга қатнаши, мунтазам машғулотларга келмаслик сабаблари ўрганилди.

Таъкидлаш ўринлики, вазифамиз қандайдир ҳуқуқбузарнинг қилган ишини муҳокама қилиш ёки унга жазо берилишини таъминлашдан иборат эмас. Чунки биз маънавий тарғиботчи ҳам бўлмоғимиз керак. Қолаверса бугунги тезкор замонда дунёда рўй бераётган ўзгаришлардан аҳолини хабардор қилиш, қонунлар моҳиятини уларга тушунтириш зиммамиздаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шундагина хонадонлар хотиржамлиги, маҳалла-кўй осойишталигига раҳна солувчи ҳаракат ва иллатларга ўрин қолмайди.

Когон шаҳрида ташкил этилган профилактик тадбирларда 96 нафар ИИБ вакиллари, 212 нафар жамоатчилик, 18 нафар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қатнашдилар.

Мазкур тадбирлар доирасида шаҳардаги 1865 хонадон паспорт тизими бўйича ўрганилди. Шу куни 45 та турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди ва уларга қарши чоралар кўрилди. 90 нафар шахс билан огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилди. 5 та мактаб ва 2 та касб-ҳунар коллежида давомат тадбирлари ташкил этилиб, мунтазам дарсга қатнамайдиган 2 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

—"Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2932 нафар аҳоли истиқомат қилади,—дейди мазкур МФЙ профилактика катта инспектори, майор Сирож Файзиев.—Бу ерда мактабгача таълим муассасаси, банк, поликлиника, ахборот-ресурс маркази ҳамда спорт комплекси жойлашган. Бир неча йиллардан бери шу ҳу¬дудда фаолият юритганим сабабли ҳар бир ¬хонадон, ҳар бир фуқаронинг яшаш шароитидан хабардорман. Узоқ муддатга четга кетган, ичкиликка ружу қўйган, муқаддам судланган ёки жиноятчиликка мойил шахслар ҳақида маълумотлар етарли. Бироқ бугунги таҳликали замонда бир муддат бўл¬сада хотиржамликка берилиб бўлмайди. Президентимиз таклифи билан ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни сифатида ўтказилаётгани нафақат ички ишлар ходимлари, балки кенг жамоатчилик ва аҳолининг барча қатламларини янада сергак ва ҳушёр бўлишга даъват этаётир.

Ўз мухбирларимиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.