Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 20 дан: 04.03.2017

*Китоблар оламида

Шариф шаҳар таърифи

Қадим Бухоро замини азал¬дан улуғ алломаларни, илм ва ижод аҳлини ўзига оҳанрабо каби чорлаган, уларга чексиз сурур ҳамда илҳом бағишлаган. Турли даврларда яшаб ўтган буюк шахсларнинг, шунинг¬дек, замонавий сўз санъатимиз намояндаларининг асарларини, эсдалигу қайдларини ўқиш орқали ҳам айни шу нарсага амин бўлиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, валломат зотларнинг, истеъдод соҳибларининг шариф шаҳримиз ҳақидаги шеър ва ҳикматларини, таърифу эътироф шаклидаги мулоҳазаларини тўплаб, яхлит китоб ҳолига келтириш тарихчилар, адабиётшунослар, санъатшунослар, умуман, зиёлилар олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир, таржимон Тошпўлат Аҳмад биринчилардан бўлиб мана шундай хайр¬ли ишга қўл урди.

Воҳамиз адабий муҳитининг етакчи вакилларидан ¬саналган ушбу ижодкорнинг яқинда пойтахтдаги "MASH¬HUR-PRESS" нашриё¬тида чоп этилган "Бухоро — олтин тоғ" (Бухорони ким қандай таърифлаган?) номли китобида айнан шу кўҳна шаҳар тўғрисидаги фикрлар, эсдаликлар, тарихий аҳамиятга эга маълумотлар жамланган.

Мазкур тўпламда мустақил давлатимизнинг Биринчи Пре¬зиденти Ислом Каримовнинг Бухоро ва бухороликлар ҳа¬қидаги таърифлари ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоя¬тимиз сайловчилари вакиллари билан уч¬рашувдаги нутқида айтилган пурҳикмат сўзлари дебоча сифатида келтирилган.

Китобдан, шунингдек, Машриқу Мағрибдан етишиб чиққан Абу Мансур Саолибий, Ибн Сино, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Ҳофиз Шерозий, Бобораҳим Машраб, Ҳерман Вамбери сингари муаррихлар, мутафаккирлар, машҳур сайёҳлар, атоқли адибларнинг ушбу шаҳар тўғ¬рисидаги мулоҳазалари ҳам ўрин олгани бу гўшанинг дунё тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссаси борасидаги билим ва тасаввуримизнинг бойишига хизмат қилади. Хусусан, Алоуддин Жувайнийнинг "У Шарқнинг Мадинасидир", жаҳонга донғи кетган француз ёзувчиси Жюль Верннинг "Бухоро — Туркистоннинг Рими!", атоқли авар шоири Расул Ҳамзатовнинг эса "Ости ҳам, усти ҳам Тилло тоғ" сингари эътирофлари ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Ўз навбатида шу заминда воя¬га етган Аҳмад Дониш, Абдурауф Фитрат, Садриддин Айний, Иброҳим Мўминов каби илм-маърифат дарғалари, миллий сўз санъатимизнинг Ойбек, Миртемир, Абдулла Орипов, Одил Ёқубов, Пирим¬қул Қодиров, Муҳаммад Юсуф, Омон Мухтор, Ҳалима Худойбердиева сингари забардаст вакиллари, шунингдек, бухоролик қатор қаламкашлар тилидан айтилган дил изҳорлари ҳам самимийлиги, таъсирчанлиги билан китобхонда чуқур таассурот қолдиради.

Бундан ташқари, тўпламда муаллифнинг Бухорога бағишланган шеърларидан намуналар берилган.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.