Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 20 дан: 04.03.2017

*Кўрик-танлов

"Адолат"чи аёллар беллашди

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, уларни ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун ҳаётнинг қайси жабҳасига назар солмайлик, аёллар мамлакатимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.

Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежида "Адолат" СДП вилоят кенгаши томонидан партия сафида мана шундай фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсатаётган аёлларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш ҳамда улар сафини кенгайтириш мақсадида "Йилнинг энг фаол "Адолатчи" аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда шаҳар ва туманлардан келган партиянинг энг фаол 10 нафар аъзоси беллашди.

Дастлаб ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг фаоллигини уларнинг ҳаёти, ижоди ҳамда ютуқлари акс этган ҳужжатларга асосан баҳолашди. Шунингдек, "Адолат"—менинг нигоҳимда", сиёсий билимдонлик ва эркин мавзу шартлари доирасида қатнашчиларнинг ижтимоий-сиёсий дунёқараши, фаол фуқаролик позицияси, нотиқлик қобилияти синовдан ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, шофирконлик Гулчехра Ҳошимова энг юқори балл билан биринчи ўринни эгаллади. Бухоро шаҳар ва Қоровулбозор тумани вакилалари иккинчи ва учинчи ўринларга муносиб кўрилди.

Ғолиблар ва номинация сов¬риндорлари эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.