Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

Хизматингиз учун раҳмат, Ватан ўғлонлари!

"Бухоро" темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган бухоролик йигитларни карнай ва сурнай садолари остида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир мамлакатимиз Пре¬зиденти Ш.Мирзиеёвнинг 2016 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

Маросимда вилоят давлат ҳокимияти органлари, ҳар¬бийлар, ота-оналар ва жа¬моатчилик вакиллари ҳозир бўл¬дилар. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Тўйева, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Мусаев ва бош¬қалар сўзга чиқди.

Мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган туб ислоҳотлар самарасида тобора такомиллашиб бораётган Ўзбекистон Қуролли Кучлари халқимиз барқарор тинчлиги ва осо¬йишталиги, чегараларимиз хавф¬сизлиги ҳамда дахлсизлигини таъминлайдиган қудратли армияга, ҳарбий-ватанпарварлик мактабига айланди, унинг сафида хизмат қилиш шон-шараф иши бўлиб қолди, деб таъкидланди маросимда.

—Бугун биз, ота -оналар учун катта байрам,—дейди бахтиёр волидалардан бири Байрам опа Ғаниева.—Ахир, фарзандларимиз Ватан олдидаги бурчини шараф билан бажариб бағримизга қайт¬ди. Ўғлим Бобуржон хизматни ўтаётган ҳарбий қисм¬га уч марта бордим. Ҳар гал командирлари, ўғлингиздан хурсандмиз, де¬йишганда жуда ¬қу¬вонганман, фахр¬ланганман. Бугун уйдагилар "сиз овора бўл¬манг, биз Бобуржонни вокзалда ўзимиз кутиб оламиз", дейишганда, кўнмадим. Ишончимизни оқлаган ўғлимга ўзим пешвоз чиқаман, дедим. Э, ана,мен томонга, келаётган шу йигит азаматим, кўзгинамнинг оқу қароси Бобуржон бўлади.

Ватан олдидаги конс¬титуцион бурчини ўтаб ¬қайтган йигитлар билан суҳбатлашганингизда, кўпчилиги мамлакатимиз Биринчи Президентининг 2012 йил 31 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар ти¬зимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тав¬сияномага эга эканликлари ҳақида қувониб сўзлайди.

— Мен жанговар, маънавий-маърифий тайёргарликка оид тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, ҳарбий қисм командирининг тавсияномасини олдим. Бу менга олий ўқув юртига ўқишга киришда тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл¬нинг 27 фоиз миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини беради,—дейди йигитлардан бири Марат Жўраев. — Бу орзуим —олий ҳарбий билим юртига ўқишга киришимда яхши имкониятдир.

Маросимда ҳарбий хиз¬матдан қайтган аскарларга гуллар ва бадиий китоблар тақдим қилинди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

Шарафли хизмат, муносиб баҳо

Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўз хизмат бурчини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни уйларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жў-натиш, уларни ҳарбий қисмларга қабул қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бў¬шатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ¬риси¬да"ги қарори ижроси доирасида ўтказилган ушбу тадбирда офицерлар, аскарлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Ўз навбатида, муқаддас бурчни шараф билан адо этган йигитларга тавсиянома ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

—Хизмат давомида алоҳида намуна кўрсатган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машқлари ҳамда тест синовларидан муваффақиятли ўтган 14 нафар ҳарбий хизматчимиз тегишли тавсияномага лойиқ кўрилди,—дейди мазкур ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, майор Ғулом Ишманов.—Ўз навбатида ушбу муносиб баҳо йигитларимизга билимларини мустаҳкамлаб, олий ўқув юртларига кириш, ўзлари танлаган касб-корнинг этагини тутишлари йўлида қў¬шимча рағбат бўлиши, шуб¬ҳасиз.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.