Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

*Тиббиёт

Тизим фаолиятини такомиллаштириш — давр талаби

Мустақиллик йилларида ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тубдан ўзгарди. Хусусан, соҳани такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, даволашнинг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз Биринчи Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бў¬йича замонавий хизмат тизими ташкил қилиниб, ушбу хизмат қишлоқ врачлик пунктлари ва шаҳар оилавий поликлиникалар тармоғини қамраб олди. Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилди. Оналик ва болаликни му¬ҳофаза қилишнинг "Соғлом она — соғлом бола" тамойи¬ли бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган миллий модели миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, турмуш фаровонлигини ошириш, соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шароитлар яратиш имконини бераяпти.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган маърузасида ўтган йили соғлиқни сақлаш тизимида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида қилинган ишларга тўхталиб ўтаркан, она ва боланинг саломатлигини муҳофаза қилишни кучайтириш, соғлом ва ҳар томонлама ривожланган авлодни шакллантириш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиб, уларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 8 триллион сўм ва 212 миллион доллар маблағ йўналтирилганини таъкидлаб ўтди.

Ютуқлар қайд этилиши билан бирга тиббиёт соҳасида ечимини кутаётган муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Маърузада соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар, ташаббус¬сизлик учун айрим раҳбарлар, уларни бартараф этиш ҳамда ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали иж¬росини таъминлашга шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилгани тизимда ечимини кутаётган муаммоларнинг етарлича эканидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 январь ва 7 февраль кунлари соҳамиз ходимлари билан учрашувида аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, дори-дармон воситалари билан ишончли ¬таъминлаш, жисмоний бақувват ва ¬маънавий жиҳатдан соғлом авлодни камол топтириш давлат сиёсати даражасидаги масалалар эканлиги қайд қилинди.

Бугун замон ўзгармоқда, одамларнинг талаби ошиб бормоқда. Халқимизнинг тиббий маданияти юксалиб, энг сўнгги усул ва русумларда тиббий хизмат кўрсатилишини истайди.Энди эскича тушунчалар ўз умрини ўтаб бўлди. Давр соҳа ходимлари олдига янгича талабларни қўймоқда. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада янги босқичга кўтариш лозимлигини бугунги кун талаби тақозо этмоқда.

Институтимиз шифокор-олимлари, профессор-ўқитувчилар жамоаси маърузада билдирилган танқидий фикрлардан зарур хулосалар чиқариб, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари ¬йилида барча куч ва имкониятларини, билиму тажрибаларини соҳа ривожига сафарбар этадилар. Зеро, инсон манфаатлари деганда, аввало инсон саломатлиги, замонавий хизматдан тўлақонли фойдаланиши ҳам назарда тутилади. Шу боисдан илмий салоҳиятимиз тиббиётимиз тараққиётига хизмат қилиши учун барча чора-тадбирларни кўрамиз.

Тохир АСКАРОВ, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.