Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

Партиялар ҳаёти — O'zLiDeP

Бизнес-режалар молиялаштирилмоқда

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ил¬ғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга зарур шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўз¬бе¬кис¬тон Либерал-демократик партияси томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, банк ва ишбилармон аёллар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айтиш жоизки, республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса, чекка туманларида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга ¬изчил татбиқ этиляпти. Бунинг натижасида аёллар ишбилармонлигининг кўплаб шаклларини ривожлантириш, уларни молиявий қўл¬лаб-қувватлаш, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш борасида банклар билан ҳамкорликда бир қатор ибратли тадбирлар амалга оширилмоқда.

O'zLiDeP вилоят ва туман кенгашлари, "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлими ва Пешкў туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган "Хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан ишлашга ўргатиш" мавзуидаги амалий семинар-тренингда ту¬мандаги Ибн Сино ҚФЙ, Навоий, "Қалаймиришкор", "Варахшо", "Янгибозор" "Навбаҳор", "Ўзбек", "Садир" каби маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўл¬ган аёллар иштирок этди.

Уч кун давомида тадбир қатнашчилари замонавий ахборот коммуникациялари асосида самарали бизнес юритиш, бизнес-режа тузиш, банк фаолияти, кредитларни расмийлаштириш ва қайтариш тартиби, банкротлик ҳолатидан чиқиш каби мавзулар бўйича ўқитилди.

Шунингдек, ўқувларда хотин-қизларнинг ташаббус ва таклифлари инобатга олиниб, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик мавзуларида ҳам маълумотлар берилди.

—Бугунги семинарда тадбиркорлик фаолияти бўйича батафсил маълумот олдик, — дейди илгари уйда ишсиз ўтирган Минзода Қодирова. — Айниқса, тижорат банклари вакиллари томонидан имтиёзли кредитлар бўйича берилган маълумотлар хотин-қизларда тадбиркорликка бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Шу боис "Микрокредитбанк" томонидан 15 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, "Минзода" гўзаллик салонини ташкил этиб, 10 нафарга яқин янги иш ўрни яратишни кўнглимга тугдим. Бунда албатта, партиямиз ва банклар кўмагига таянаман.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар ўзларининг бизнес режаларини ишлаб чиқишди ва 9 нафар хотин-қизнинг лойиҳалари банклар томонидан молиялаштирилди. Хусусан, чорвачилик йўналиши бўйича "Агробанк" туман филиали томонидан Лутфия Саидова, Каромат Жумаева, Дилсулув Файзиева, Дилафруз Рўзимова, Ферангиз Сатторова ва Шоҳида Содиқоваларнинг ҳар бирига 7 миллион 400 минг сўм миқдорида, "Микрокредитбанк" туман филиали томонидан тадбиркор Башорат Ҳайдаровага мавжуд иссиқхоналарни кенгайтириш учун 15 миллион сўм миқдорида ҳамда Халқ банки туман филиа¬ли томонидан Дилдора Жумаевага қуёнчиликни ривожлантириш учун 7 миллион 400 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Амалий семинар давомида Қўрғонтепа ва Ибн Сино қишлоқларида истиқомат қилувчи кам ¬таъминланган икки нафар оилага тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, моддий таъминотини ях¬шилаш учун 35 тадан товуқ берилди.

Семинарда фаол иштирок этган 5 нафар пешкўлик хотин-қиз "Ғиждувон Машҳураси"да ҳамда 20 нафар аёллар "Бухоро бизнес сеҳри" ўқув марказларида бепул таҳсил олиб, касбий маҳоратини оширадиган бўлишди.

O'zLiDeP матбуот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.