Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

*Пайшанба — жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

Тадбирлар самарадорлиги ошмоқда

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан вилоятимиз бўйлаб ички ишлар идоралари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида қатор тадбирлар ташкил этилди. Жойларда ижтимоий-маънавий барқарорликни асраш, турли иллат ва кўнгилсизликларнинг олдини олишга қаратилган мазкур тадбирлар доирасида кенг аҳоли қатламлари, айниқса, маҳаллалардаги нотинч оилалар, муқаддам судланганлар, спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар ҳамда вояга етмаган ёшлар орасида турли ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Чунончи, вилоятдаги 645 нафар профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди. 390 та таълим муассасасида "Давомат" тадбири ташкил этилиб, фарзандининг 12 йиллик мажбурий таълим олишига тўсқинлик қилган ота-оналарга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. 16230 та хонадондаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилиб, уларда ноқонуний яшаб келаётган фуқаролар аниқланди ва зарур чоралар кўрилди. Турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳо¬латлари юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, тадбир давомида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 5 та объект қўриқлаш пультига уланди, бит¬тасида видеокузатув мосламаси ўр¬натилди.

Вилоят ички ишлар бош¬¬қармаси ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бош¬қармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йил¬нинг 16-22 февраль кунлари вилоят бўйлаб 38 та жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 35 тасини зудлик билан фош этишга эришилди.

Таъкидлаш лозимки, ¬жи¬ноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мазкур тадбирларда ички ишлар идоралари ходимлари билан бир қаторда 2223 нафар жамоатчилик ¬вакиллари ҳамда 103 нафар ¬бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар масъулларининг фаол иш¬тироки бундай ишлар самарадорлигини оширишда муҳим восита бўл¬моқда.

З. КОМИЛОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.