Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

*Муносабат

Ҳамма бирдек масъул

Президентимиз Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқбол¬даги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўзлаган ¬нут¬қида мазкур идоралар фаолиятига ¬тан¬қидий нуқтаи назардан ба¬ҳо берди.

Дарҳақиқат, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ҳокимликлар, МФЙ ва ҚФЙлар билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш долзарб вазифа. Бу вазифага инсон манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда ёндашиш, эскича фикрлашдан воз кечиб, элга хизмат тамойилига асосланиш бугуннинг талаби.

Мазкур йиғилишда ¬давлатимиз раҳбари томо¬нидан ҳар ¬ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва про-филак¬тика куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан вилоятдаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида бўлиб, шу масалаларга оид тадбирларни ўтказдик.

Ўрганишлар жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларининг давомати ва ўқувчиларнинг дарсга келмаётгани сабаблари аниқланди, фарзандининг ўқишига тўсқинлик қилаётган ота-оналарга нисбатан интизомий жазо ¬чоралари кўрилиши белгиланди. Мисол учун, Когон мактабгача таълим ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида давоматнинг пастлиги бизни ташвишга солди. Аниқланишича, мун¬тазам дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчиларнинг 11 нафари "Нурафшон" ҚФЙ, Ўртачўл қишлоғида яшайди. Йўл олислиги, транспорт қатновидаги ¬муаммоларни баҳона қилиб, улар ўқув йили бошидан ўқишга келмас экан. 5 нафар ўқувчи эса ота-онаси билан ¬хо¬рижга чиққан. Бу эса коллежнинг давомати пасайишига олиб келмоқда. Когон шаҳар ИИБ инспектори, лейтенант И.Шарапов зиммасига мазкур ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб бориш масъулияти юкланди. Шунингдек, талабалар билан суҳбат чоғида уларга 12 йиллик мажбурий таълим тизими талаблари хусусида, 16 ёшга тўлган ёшлар ¬фуқаролик паспортини олишлари шарт¬лиги, паспорт-виза қоидалари кенг тушунтирилди.

Рустам АШУРОВ, вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник. Рустам ЮСУПОВ, Когон шаҳар ИИБ бошлиғи, ¬подполковник.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.