Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

Кун тартибида: одам савдосига қарши курашиш

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мус¬тақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасида "Адолат" CДП вилоят кенгаши томонидан "Одам савдосига қарши кураш ҳамда аёллар ўртасидаги ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш —соғлом ва адолатли жамият тараққиёти кафолати" мавзуида амалий конференция ўтказилди.

Тадбир вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят прокуратураси, ИИБ Жиноят қидирув ва терроризм¬га қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят кенгаши аъзолари, шаҳар ва туман кенгашлари раислари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияни партиянинг вилоят кенгаши раиси А.Турсунов кириш сўзи билан очди.

Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раи¬си З. Тўйева, вилоят ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармасининг одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи О. Қурбонов, вилоят прокуратураси прокурори Х. Ҳасанов ва бош¬қалар сўзга чиқдилар.

Тадбирда "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўз¬бекис¬тон Республикаси Қонунининг ижроси, аёллар ўртасидаги ноқонуний миграциянинг вилоятдаги ҳолати ва ушбу иллатдан жабрланганларга қандай моддий ва амалий ёрдам кўрсатилаётгани ҳамда идоралараро ҳудудий комиссиялар, маҳаллалар, партия кенгаши томонидан шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида фикр юритилди.

Анжуманда одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини кучайтириш, инсон ҳуқуқ ва қадр-қимматини поймол қиладиган мудҳиш жиноятга олиб келувчи омилларни бартараф этиш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ҳуқуқий онгини ошириш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.