Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

Ўзбекистон — Туркманистон: ҳамкорлик ришталари

Фаолият доираси кенгаймоқда

Ўзбекистоннинг қўшни Туркманистон мамлакати билан турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ҳақида гап борар экан, албатта "Бухоро—Мари" қўшма корхонаси ҳам тилга олинади.

Ташкил этилганига тўрт йил тўлаётган мазкур субъект дастлаб ўз ишини транспорт¬да юк ташиш хизмати кўр¬сатиш билан бошлаган эди.

Ўтган давр мобайнида, айниқса, кейинги йилларда унинг фаолият доираси кенгайди.

Бухоро вилоятининг сувга бўлган эҳтиёжини таъминлашда Амударё муҳим аҳамиятга эга. Воҳага обиҳаёт вилоятлараро Аму-Бухоро машина каналини ишлатиш бошқармаси тасарруфидаги юзлаб километрга чўзилган каналлар тармоқлари ва сувни бир неча босқичда юқорига кўтариб узатадиган қудратли насос станциялари орқали етказиб берилади.

Мазкур бошқарманинг дарё¬дан сув олиш бош иншооти ва ундан чиқадиган улкан каналнинг муайян қисми Туркманистон ҳудудида жойлашган. Бу ердаги сув олиш бош иншоотида ўзбекистонликлар билан бирга кўплаб туркманлар ҳам баҳамжиҳат меҳнат қилиб келмоқда. Ўтган йили улар са¬фи "Бухоро—Мари" мутахассислари ҳисобига кенгайди. Қўшма корхона ишчи кучи ва ўндан зиёд қудратли техника воситалари улкан дарёнинг чап қирғоғини мустаҳкамлашга жалб этилди. Объектда шартнома асосида қарийб 370 миллион сўмлик иш бажарилди. Жорий йилда ҳамкорликни давом эттириш,бу кўрсаткични икки ярим бараварга ошириш кўзда тутилмоқда.

Мазкур қўшма корхона билан тозалаш воситаси—кир ювиш кукуни ишлаб чиқарувчи Вобкент туманидаги "Баҳор пластикс" корхонаси ўр¬тасида ҳам яхши алоқа ўр¬натилди. "Бухоро—Мари" ўз транспортида ҳамкорига Эрондан маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган компонентлардан би¬ри яъни хомашёни миллий валютада ¬етказиб берди. Бунинг натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчининг 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги валютаси тежаб қолинди.

— Мамлакатимизда хорижий инвестиция иштирокидаги ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи субъектлар учун қатор қулайликлар яратилгани фаолиятимизни ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда,—дейди "Бухоро—Мари"нинг мамлакатимиздаги таъсисчиси Бахтиёр Туробов.—Биз ўтган йили мева ва сабзавотни экспорт қи¬лишга киришдик. Бозор маркетинги натижалари мева-сабзавотларга Туркманистон ва бошқа мамлакатларда қизиқиш катталигини кўр¬сатди. Жорий йилда экспорт ҳажмини янада оширамиз. Ҳозирги пайт¬да биз маҳсулот етиштирувчи фермерлар ва қайта ишловчи корхоналар билан келишувлар олиб бораяпмиз.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.