Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

Гиёҳвандлик — умр заволи

Мамлакатимизда гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ва унинг ёшлар ўртасида тарқалиши олдини олиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Буни вилоятимиз мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бутун мамлакатимизда бўлгани сингари воҳамизда ҳам "Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар тар¬қалишига қарши курашиш ойлиги" тадбирлари уюш¬қоқлик билан ўтказилди.

— Маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва корхоналарда кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Асосий эътибор гиёҳвандликнинг салбий оқи¬батлари , иқтисодий, ижтимоий ва маънавий зарарини кенг оммага, айниқса ёшларга атрофлича тушунтиришга қаратилди. Бундан ташқари жойларда "Ўзбеккино" миллий агентлиги вилоят бўлими томонидан гиёҳвандлик ва наркобизнеснинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Гирдоб" ва "Ҳаёт кушандаси" ҳужжатли фильмлари намо¬йиш этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёшларни бу иллатдан асрашда тушунтириш ва тарғибот ишлари алоҳида ўрин тутади.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган "Биз гиёҳвандликка қаршимиз!" мавзуидаги ўқув-семинари ва давра суҳбатлари ёшларнинг гиёҳвандлик ҳамда унинг оқибатлари ҳақидаги тасаввур ва дунёқарашини бойитишга йўналтирилди. Наркотик моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузар¬ликлар олдини олишга қа¬ратилган, шунингдек, гиёҳвандликнинг салбий оқибат¬лари ҳа¬қида ахборотлар ёритилган оммабоп буклет ва ¬бошқа материаллар ойлик дои¬расидаги тадбирлар давомида тарқатилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси ва ички ишлар бошқармаси томонидан ёшлар йиғиладиган жойларда, хусусан, истироҳат боғлари, тунги клублар, кафелар ва бошқа жойларда гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш ҳамда ушбу жиноятларни содир этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, ўтган йили ёшлар ўртасида амалга оширилган тарғибот-ташвиқот ишлари ва профилактик тадбирлар натижасида вилоятдаги олий ўқув юртлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими муассасаларида нар¬котик моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар қайд этилмаган.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.