Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

Белорусиялик журналистлар — Бухорода

Яқинда Белорусь Республикасининг tut.by порталида фаолият олиб бораётган журналист Дмитрий Бобрик ҳамда фотомухбир Александр Васюковичлар мустақил Ватанимизда сўнгги чорак асрда қўлга киритилган беқиёс муваф¬фақиятлар, янгиланишлар, шунингдек, тарихимиз, маънавий ¬меросимиз билан яқиндан танишиш мақсадида республикамизнинг қатор гўшаларида, жумладан, ¬Бухоро шаҳрида ҳам бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу саёҳат порталнинг "МДҲ мамлакатлари 25 йил ичида" лойиҳаси доирасида ўтди. Вилоят марказининг эски шаҳар қисми бўйлаб уюштирилган экскурсия давомида тарихий обидаларимиз, миллий ҳунармандчилигимиз намуналари меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Хусусан, Пойи Калон мажмуаси, Арк қалъаси, Исмоил Сомоний мақбараси, Лабиҳовуз ансамблининг улуғвор қиёфаси, кўрку таровати уларни ҳайратга солди. Шу аснода хорижлик журналистлар Бухоро заминининг узоқ ва яқин ўтмиши, шаҳарсозлик маданияти, меъморий ёдгорликлари ҳақида бой маълумотларга эга бў¬лишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаси вакилларининг бевосита иштироки ва кўмагида ўтказилган мазкур экскурсия мобайнида шарқий европалик ҳамкасбларимиз бизга ўз фаолиятлари, лойиҳа доирасида амалга оширган ишлари ҳақида сўз¬лаб беришди. Улар ҳозирга қадар Болтиқбўйи республикаларида, Россия Федера¬цияси, Украина, Грузия, Арманистон, Қозоғистон ҳамда Тожикистонда бўлиб, галдаги саёҳат йўналиши сифатида серқуёш юртимизга келишди. Меҳмонлар мустақиллик йилларида эришган оламшумул ютуқларимиз, она Ватанимизнинг бугунги қиёфаси тўғрисида таҳлилий мақолалар, лавҳалар, фоторепортажлар тайёрлашни мақсад қилишган.

—Ҳар ғиштидан мозий нафаси уфуриб турган бу қадим шаҳар, ундаги ўзига хос ҳаёт мароми бизни мафтун этди,—дейди Д. Бобрик биз билан суҳбатда.—Бу кўҳна замин тўғрисида, унинг меҳнаткаш, самимий одамлари ҳақида илгари кўп бора эшитган, ўқиган эдик. Лекин ҳарқалай, буни кўз билан кўрганга нима етсин?! Дарвоқе, юртингизга саёҳат давомида пойтахтингиз ҳамда Самарқанд шаҳрида ҳам бўл¬дик. Айтмоқчиманки, диёрингизнинг ҳар бир гўшаси ўзига хос. Бири иккинчисига ¬ўх¬шамайди. Биз Белорусь Рес¬публикасининг энг нуфузли порталларидан бирида эълон қилинадиган публи¬цистик чиқишларимизда, фоторепортажларимизда айни шу жиҳатга ҳам урғу берамиз.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.