Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 19 дан: 01.03.2017

*1 март—Зулфия таваллуд топган кун

Яна баҳор ҳоким

Баҳор келди қишни, ланжликни ҳайдаб,

Ҳамма ёққа сочди сирли латофат.

Булутни майдалаб, нур ичра яйраб,

Еллардан юлқилаб олди қаноат.

Яна баҳор ҳоким! Эй тангрим — ҳаёт,

Кўзим, қоним, куним, умиддаги куч,

Қалам деҳқониман, ором, ланжлик ёт,

Либосим, номусим, шоним бўлиб қуч!

Юрт эъзозлаган шоира

Мана, баҳор яна эшик қоқмоқда. Айни шу ажиб фасл¬нинг илк кунида шеъриятимизнинг порлоқ юлдузи, вафо ва садоқат тимсоли Зулфияхоним таваллуд топган. Поклик, бардош, матонатнинг рамзи бўлмиш ўзбек аёли, ўзбек онаси ҳақида сўз кетганда ҳам кўз ўнгимизда бот-бот шу сиймо гавдаланади. Зеро, ўзининг баркамол ижоди орқали айнан аёл дард¬ларининг, туйғуларининг том маънодаги таржимонига айланган фаришта мисол бу зот ўзининг юксак инсоний фазилатлари, гўзал шахсияти билан барча учун доимо намуна бўлиб қолади.

Халқимиз ҳамиша ўзининг улуғ фарзандларини эъзозлаган. Улар билан фахрланган. Бу жиҳат Зулфияхонимга, унинг порлоқ хотираси, ўлмас адабий меросига ҳам бевосита тааллуқли. Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан шоиранинг сўз санъатимиз, маънавий-маданий ҳаётимиздаги улкан ўрни ва хизматлари алоҳида эътироф этилиб, ўзининг муносиб баҳосини олгани фикримизнинг ёрқин далилидир.

Шубҳа йўқки, жорий йилда таваллудининг 102 йиллиги кенг нишонланаётган бу дилбар шахс, теран қалб ва беназир истеъдод соҳибаси бўл¬ган Зулфияхоним сиймоси доимо ҳар бир ватандошимизнинг юрак қўрида яшайверади.

Гулноз ҲИДОЕВА, Ғиждувон туманидаги ¬51-ўрта умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.