Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 18 дан: 25.02.2017

"Ипак ва зираворлар" фестивали тараддуди

Вилоятда туризмни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳу¬дуднинг улкан сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали воҳамизга ташриф буюраётган туристлар оқимини кўпайтириш, халқимизнинг бой моддий-маънавий мероси, урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилиги, тасвирий-амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уларни мамлакатимизда ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, сайёҳлик, ҳунар¬манд¬чилик ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини ¬такомиллаштириш мақсадида вилоят ҳокими "Ипак ва зира¬ворлар" фестивалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди.

Ушбу ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси, "Ҳу-нарманд" уюшмаси вилоят бош¬қармаси, вилоят ҳокимлиги ¬маданият ва спорт ишлари бош¬қармаси, Бухоро давлат университети ва "Бухоро мероси" илмий-тадқиқот марказининг жорий йил 26-28 май кунлари вилоят марказида XVI анъанавий "Ипак ва зираворлар" фестивалини ўтказиш ҳамда мазкур фестиваль жамғармасини ташкил этиш ҳа¬қидаги таклифлари маъқулланди. Фес¬тиваль доирасида "Бухоро туристик эркин иқтисодий ҳудудини яратиш имкониятлари ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш белгиланди.

Мазкур қарорга мувофиқ "Ипак ва зираворлар" фестивалининг доимий ишловчи ташкилий қўмитаси таркиби ва фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар концеп¬цияси тасдиқланди. Ушбу ташкилий қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси, вилоят ¬ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бошқармасига "Ипак ва зираворлар" фестивалига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни ўрнатиш, зарур ташкилий чораларни амалга ошириш, белгиланган тартибда фестивалга мамлакатимиздаги дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар, хорижий сайёҳлик компаниялари ва фир-малари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Бухоро билан биродарлик алоқаларини ўрнатган шаҳарлар маъмуриятлари, фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари ҳамда уста ҳунармандлар таклиф этилишини таъминлаш топширилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.