Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 18 дан: 25.02.2017

Жасорат унутилмайди

Ватан, унинг тимсолида ота-онаси, яқинлари, туғилиб ўсган маҳалласини кўз қорачиғидай асраш, юрт сарҳадларини ўз ғурури, ори ва шаъни сингари ҳимоя қилиш ҳар бир йигит учун муқаддас бурч ҳисобланади.

Шу боис юртимизда вояга етаётган ҳар бир ўғлон армия сафларида хизмат қи¬лишни шараф деб билади.

Бухоро шаҳридаги "Жўй¬бор" маҳалласида туғилиб ўсган Акбаржон Файзиев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари майори сифатида мамлакатимиз хавф¬сизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда зиммасига юклатилган масъулиятли вазифани виждонан бажариб, ўз билими, касб маҳорати ва жасурлиги билан кўпларга намуна бўлди.

Халқимиз тинчлиги, осо¬йишталигини ўз ҳаётидан-да устун кўрган Акбаржон ҳарбий қасамёди ва хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолди. У хизмат вазифасини ўташ чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Албатта халқ, Ватан ўз қаҳрамонларини асло унутмайди.

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига мувофиқ ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўр¬сатганлиги учун Акбаржон Файзиев вафотидан сўнг "Жасорат" медали билан тақдирланган эди.

Яқинда Акбаржон илк сабоқ сирларини ўрганиш билан бирга юртга муҳаббат, Ватанга садоқат туйғуларини қалбига сингдирган Бухоро шаҳридаги 33-умумтаълим мактабида ўтказилган "Ватан — муқаддас, хотира — мангу" мавзуидаги хотира кечасида унинг қаҳрамонона жасорати яна бир бор тилга олинди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ў. Барноев бугунги тинч заминда, осо¬йишталикда ўтаётган кунлар Акбаржон сингари мард йигитлар хотираси олдида ҳамиша қарздор эканлигимизни, шу боис, унинг оиласига ғамхўрлик қилиш, яшаш ва турмуш шароитларини яхшилаш, доимо иззат ва эҳтиром кўрсатиш, фарзандларининг яхши ўқиши ва касб эгаллашига кўмаклашиш давлатимиз ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан доимий назоратда бўлишини таъкидлаб, унинг оила аъзоларига давлатимиз раҳбарияти номидан "Жасорат" медалини топширди.

Шунингдек, хотира кечасида сўзга чиққан Акбаржоннинг қуролдош дўстлари, бир гуруҳ ҳарбийлар, меҳнат фахрийси Беҳбуд Жумаев, қаҳрамоннинг ўқитувчиси Гулноз Тўйева, 33-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ҳумоюн Ҳусниддиновлар халқимиз осойишталиги учун жонини ҳам аямаган Ватан фидойисининг ¬жасорати ҳеч қачон унутилмаслигини таъкидлашди.

Тадбирда сўз олган А.Файзиевнинг турмуш ўртоғи Солия Носирова эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.