Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 18 дан: 25.02.2017

"Профилактика куни": тадбир, тафсилот, жараён

Суратда: Ромитандаги тадбирдан лавҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган ички ишлар ор¬ганлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилиш тўғрисида таклиф этган эди.

Мазкур кун доирасида Шофиркон иқтисодиёт колле¬жида ҳуқуқ-тартибот идо¬ралари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда давомат ва ёшлар тарбияси муаммолари ҳақида сўз юритилди.

Ўтган йили тумандаги ўқувчилар томонидан 4 та жиноят содир этилган. 172 нафар вояга етмаган ёшлар турли ҳуқуқбузарликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Ана шу кўнгилсиз ҳолатларнинг аксарияти давомати паст ўқувчилар ҳиссасига тўғри келади. Бу каби ташвишли ҳолатларга барҳам бериш учун ота-оналар ва таълим муассасалари, шунингдек, жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарур, дея таъкидланди тадбирда.

Шунингдек, давомати ўта паст ёки дарс¬га бормайдиган, тарбияси оғир ўқувчиларнинг ота-оналари билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларга бундай лоқайдликнинг оқибатлари, мавжуд қонунчиликдаги тартиб-тамойиллар хусусида тушунча берилди.

Алишер ОБИДОВ, журналист.

Ромитан тумани ва Бухоро шаҳрида ҳам "Профилактика куни" даражасида кўплаб тадбирлар амалга оширилди.

2017 йил 23 февраль куни эрталаб Ромитан туман ҳо¬кимлиги мажлислар залида кенг жамоатчилик—ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот ва таълим муассасалари мутасаддилари, МФЙлар, "Камолот" ЁИҲ ҳудудий кенгаши ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда "Профилактика куни" туманда бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг туман ҳокими, прокурори ҳамда ички ишлар бўлими бошлиғи бошчи¬лигида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган ҳудуд маҳаллалари¬даги ижтимоий-маънавий ¬муҳит, таълим муассасала¬ридаги давомат билан танишиш асносида дарсларга мунтазам қатнашмаётган ўқувчилар хонадонларига бориб, муаммоларини ўрганишди. Шунингдек, улар жойларда ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш, турли иллат ва кўнгилсизликларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишла¬рини олиб бордилар.

—Кун ¬давомида туман ИИБнинг 673 нафар про¬фи¬лактик ҳисобда турувчи шахс ва уларнинг оила аъзолари, 160 нафар муқаддам судланганлар, 12 нафар диний экстремизм оқи¬мига мойил фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилди,—дейди туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ўктам Сойибов.—Ҳудуддаги 41 та умумтаълим мактаби, 6 та касб-ҳунар коллежида "Давомат" тадбири ташкил этилди. Сабабсиз дарсларга қат¬нашмаган 18 нафар ўқувчининг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар тўп¬ланди.

Шунингдек, 516 та хонадонда олиб борилган ўрганишлар давомида 18 нафар фу¬қа¬ронинг паспорт виза тартиб-қоидаларини бузганлиги аниқланиб, маъмурий баённомалар тузилди. 24 нафар шахс¬нинг яшаш жойидан узоққа кетгани аниқланди. Яшаш жойига қайтган 28 нафар фуқаро билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Кун якунида ишчи гу¬руҳ аъзолари ўтказилган тадбир давомида амалга оширилган ишларни умумлаш¬тириб, аниқланган ҳолатларни му¬ҳокама қилишди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

* * *

Суратда: профилактика инспектори Шерзод Ишанқулов МФЙ вакиллари билан. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Бухоро шаҳридаги "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3553 нафар аҳо¬ли истиқомат қилади. Бу ерда умумтаълим мактаби, Олимпия захиралари коллежи, қа¬тор хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган.

Ҳудудда аҳоли осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда жиноятчиликнинг олдини олиш ва "Профилактика куни" тадбири иш¬лар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўл¬моқда.

—Биз ҳар пайшанба куни иш фаолиятимизни маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилишдан бошлаяпмиз,—дейди ҳудуддаги 5-сон милиция таянч пункти профилактика инспектори, катта лейтенант Шерзод Ишанқулов.—Суҳбат асносида ёшлар тарбияси, ўқувчиларнинг давомати ва бошқа долзарб ¬масалалардаги муаммолар ҳақида фикрлашиш ҳаммамиз учун фойдали бў¬лаётир.

Таъкидлаш керак, аниқланган муаммолар таҳлил этилиб, давлат идоралари, таълим муассасалари ва жамоатчилик ҳамкорлигида бос¬қичма-бос¬қич ҳал этилмоқда.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.