Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 18 дан: 25.02.2017

*Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш ойлиги давом этмоқда

Аср вабосига биргаликда тўсиқ қўяйлик

Гиёҳвандлик XXI аср вабоси бўлиб, бугунги кунда жаҳон миқёсидаги муаммога айланган. У инсон саломатлигига ҳалокатли таъсир қилиб, кўпларни ўлимга маҳкум этаётган иллатдир. Наркотик ва психотроп моддаларни муттасил равишда қабул қилишга одатланганлар ўзларининг маънавий қиёфаларини йўқотадилар, уларнинг ақл-идрок, фикр¬лаш, меҳр-оқибат туйғулари, руҳияти бутунлай издан чиқади. Жаҳонда барча қотилликларнинг 70 фоизига яқини, безориликларнинг 80 фоиздан зиёди гиёҳвандлар томонидан содир этилади. Улар ўта хавфли, бедаво хас¬талик ҳисобланган ОИТС (СПИД) касаллигини тар-қатувчи асосий манбадир.

Хўш, ана шундай нохушликлар ва иллатлар юзага келишига ким айбдор? Албатта, биринчи навбатда бунга оғу сотувчилар дахлдор бўлишса, ёшларнинг наркотик моддаларни истеъмол қилишига сабабчи бошқа омиллар ҳам бор. Ота-оналарнинг оила, турмуш ва иш ташвишлари билан доимо бандлигини рўкач қилиб, фарзандларини назоратсиз қолдириш¬лари, оилавий низолар, ортиқча бойлик орттиришга ружу қўйиш, болаларга керагидан зиёд пул бериб, эркалатиш ҳам бундай нохуш ҳолларга олиб келиши мумкин. Мактаблар, бошқа таълим муассасалари педагогик жамоалар, ёшлар ташкилотларининг гиёҳвандликка қарши кураш, тарбия масалаларига, ўғил-қизлар тақдирига гоҳида бефарқ қарашлари ҳам кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлиши аниқ.

Гиёҳвандлик олдини олиш мақсадида аввало оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тиббий маданиятни шакллантириш, фарзандлар тарбияси билан мунтазам шуғулланиш, уларнинг бўш вақтлари сермазмун ўтишини ташкил этиб, маънавий-маърифий дунёқарашини бо¬йитишга, жисмоний чиниқиши учун спорт машғулотларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Жойлардаги наркология хизмати ши¬фокорлари ёшлар ўртасида гиёҳ¬ванд¬ликка қарши кураш тадбирлари таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш чораларини кўришлари зарур. Гиёҳвандликни эрта аниқлаш, унга мо¬йил бўлган ёшларни ҳисобга олиш ва кузатиш, психологик ва наркологик хизматлар сифатини юксак талаблар даражасига кўтариш ҳам бугунги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.

Келажагимиз эгалари бўл¬ган навқирон авлод вакилларини наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қи¬лишдан сақлаш биргина тиббиёт ходимларининг иши эмас. Унда ота-оналар, педагоглар, "Камолот" ЁИҲ ва маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, уламолар, хуллас, бутун жамоатчилик иштирок этгандагина инсон умрининг заволи ҳисобланган гиёҳвандликка қарши курашда самарага эришилади.

Аскар ИТОЛМАСОВ, вилоят наркология диспансерининг олий тоифали врач-наркологи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.